Ҳафталик котировкалар: олтин ва полиэтилен нархлари бироз пасайди | Новости

22 Окт 2019

2019 йил 14-19 октябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3032,0 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди, ва шундан 2388,3 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,3% га пасайиб, бир тоннаси учун 6243,6 минг сўмни ташкил этди.

Қимматбаҳо металлар бозорида айрим ўзгаришлар кузатилмоқда. Савдо якунларига кўра ЎзРТХБ да 45,4 млн сўмлик 100 гр Au-1 маркали олтин сотилган. Биржа савдоларида сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ иштирок этди. Биржа котировкаси сўнгги савдо якунларига нисбатан 0,3% га пасайиб, 1 гр олтин учун 454,4 минг сўмни ташкил қилган.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 17,6 млрд сўмлик 5851,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 8,5% га ўсиб, бир тонна учун 3002,8 минг сўмни ташкил этди.

Қора металл бозорида ҳам айрим ўзгаришлар кузатилмоқда. СТ 12-35 ГС арматуранинг нархи 0,1% га ўсиб, бир тоннаси учун 5797,5 минг сўмни ташкил этди. Биржа орқали сотилган барча турдаги қора металлнинг ҳажми жами 6,1 минг тоннани ташкил қилган.

Цемент бозори ҳам кичик ўсишни кўрсатмоқда. ПЦ М-400 Д-20 маркали цемент бўйича ҳафталик котировка бир тонна учун 530,5 минг сўм миқдорида белгиланиб аввалги ҳафтага нисбатан 0,6% га усди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони 460,0-752,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Пахта толаси бозорида юқори даражадаги талаб сақданмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (олий класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 7,9% га ўсиб, бир тонна учун 14,6 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини 2019 йил ҳосили бошқа навларининг нархлари ўртача 7,3 млн сўмдан 13,0 млн сўмгача бўлди.

Плёнка ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган F-0120 полиэтиленнинг бир тонна учун нархи 12,6 млн сўмни ташкил этиб 0,8 % га пасайди. Ўтган ҳафтада жами 1,6 минг тонна полиэтилен сотилган.

Ўтган ҳафтада карбамид нархининг кўтарилиши кузатилди. Сўнгги савдо ҳафтасида карбамид бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 1,2% га ўсиб, бир тоннаси учун 1802,7 минг сўмни ташкил этди. Умуман олганда, ҳафта давомида биржа савдолари орқали 18,3 минг тонна минерал ўғитлар сотилди.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 552