2019 ЙИЛ 7 - 13 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

14 Окт 2019

2019 йилнинг 7-13 октябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 807,2 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 19,6%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 11,3% га ўсиб, 345,7 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 571,9 млрд сўмдан 721,1 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 2,0 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10,3% га юқори. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг турли маркаларининг улуши 83%, пахта толасининг улуши 13%, ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 1% дан кам бўлди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми аввалги хафтага нисбатан деярли икки маротабага ўсиб 30,2 млрд сўмга етди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 5,2 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 17,2% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 53,0 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 12,1 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 641 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,9 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 20,9% биринчи тоифадаги авторақамларга 50,9% иккинчи ва 28,2% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 845