Хабарлар

“ЎзРТХБ” АЖ Урганчда матбуот-анжумани ўтказди

2020 йил 28 февралда Урганч шаҳрида “Товар бозорларида шаффофлик ва самарадорликни таъминлашда биржа механизмининг тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Хоразм филиали ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси анжуман ташкилотчилари бўлди.

Батафсил

“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ расмий баёноти

2020 йил 26 февралда «Hook.report» интернет нашрида Влад Авдеевнинг “Ким харид қилади: Электрон дўконда энг ғалати нархлар?” номли мақоласи эълон қилинди. Мақолада муаллиф томонидан давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг электрон дўкон савдо тизимига товар етказиб берувчилар томонидан киритилган нархлар кўриб чиқилган. Фактларни холис баҳолаш учун Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси қуйидагиларни маълум қилади.

Батафсил

Беларуслик меҳмонлар биржага ташриф буюрдилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг марказий офисига Беларусь Республикасининг делегацияси ташриф буюрди.

Батафсил

2020 ЙИЛ 17 - 23 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 йилнинг 17-23 февралларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 126,4 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 6%га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 22% га ўсиб, 493,5 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Тошкент молия институтида давра суҳбати ўтказилди

2020 йил 12 февралда Тошкент молия институтида “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Тошкент филиали Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Маркази билан биргаликда давра суҳбатини ўтказди.

Батафсил

2020 ЙИЛ 10 - 16 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 йилнинг 10-16 февралларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 064,1 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 8% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 402,8 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

UZEX да 1,5 млн АҚШ долларлик пахта толаси экспортга сотилди

Жорий йилнинг бошидан буён Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг валюта савдо майдончаси орқали умумий қиймати 1,5 млн АҚШ долларлик 1 534 тонна пахта толаси экспортга сотилди. Бу эса биржа орқали амалга оширилган экспортининг умумий қийматидан 15% фоизни ташкил этади. 2019 йилнинг мос даври билан солиштирганда пахтанинг биржа орқали экспорт қилиш ҳажми 36% га ўсган.

Батафсил

Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказилди

Жорий йил 13 февралда “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари – Товар бозорларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш маркази директори Набихон Саматов жойларда аҳоли ўртасида муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятида очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказди. Тадбирда “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг Сурхондарё вилояти филиали раҳбарияти, мутахассислари ва брокерлари ҳам иштирок этдилар.

Батафсил

2020 ЙИЛ 3 - 9 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 йилнинг 3-9 февралларида “ЎзРТХБ” АЖ да 983,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10%га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 26% га ўсиб, 489,2 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил