Хабарлар

Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги 35 нафар аёллар рўйхати тузилди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мутахассислари Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслари институти экспертлари билан биргаликда Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги 35 нафар аёллар рўйхатини тузди.

Батафсил

2020 ЙИЛ 13 - 19 ЯНВАРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 йилнинг 13-19 январларида “ЎзРТХБ” АЖ да 953,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 33%га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 39% га ўсиб, 377,9 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ 2019 йил якунлари бўйича матбуот анжуманини ўтказди

2020 йил 15 январда “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг марказий офисида оммавий ахборот воситалари учун “ЎзРТХБда биржа савдолари ва электрон тижоратнинг ривожланиш натижалари ва истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчиликни биржа фаолиятининг 2019 йил якунлари ва 2020 йил учун истиқболли лойиҳалар билан таништиришдан иборат бўлди.

Батафсил

2020 ЙИЛ 6 - 12 ЯНВАРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 йилнинг 6-12 январларида “ЎзРТХБ” АЖ да 715,5 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 53,4%га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 9,9% га ўсиб, 271,0 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ўртасида меморандум имзоланди

2020 йил 9 январда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Ўзбекипаксаноат уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқаруви раиси в.б. Зиёвиддин Бадриддинов ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Бошқаруви раиси Баҳром Шариповлар имзоладилар.

Батафсил

Шакар очиқ биржа савдолари орқали сотила бошлади

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 8 октябрда “Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сон қарорига мувофиқ 2020 йил 1 январдан маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган шакарнинг 90% бозор тамойиллари асосида барча тоифадаги харидорларга биржа савдоларида қатнашиш имконияти тенг таъминланган ҳолда очиқ биржа савдолари орқали реализация қилиниши бошланди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 30 ДЕКАБРЬ - 2020 ЙИЛ 5 ЯНВАРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 30 декабр 5 январларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 466,4 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 246,6 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Давлат харидларининг янги савдо тизимида биринчи битим тузилди

Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида давлат харидларини ҳудудлар кесимида ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида амалга ошириш имконини берувчи milliydokon.uzex.uz ва emilliydokon.uzex.uz янги савдо тизимида дастлабки шартнома қайд этилди. Хусусан, 2019 йил 5 январь куни ОАТБ “Qishloq qurilish bank” Фарғона минтақавий филиали томонидан 5 мингта плёнка қопламаларини харид қилиш бўйича 825 минг сўмлик биринчи битим тузилди.

Батафсил

Давлат харидлари бўйича янги савдо тизимининг тақдимоти ўтказилди

2020 йил 3 январда “ЎзРТХБ” АЖ нинг бош офисида давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида яратилган қўшимча саҳифанинг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлар ва корхоналарининг вакиллари, шунингдек давлат харидларининг бошқа буюртмачилари ва товар етказиб берувчилари ва тадбиркорлар иштирок этдилар.

Батафсил