Шанхайда «ЎзРТХБ» АЖ нинг савдо майдончаси очилди | Новости

25 Янв 2019
“ЎзРТХБ” АЖ нинг навбатдаги савдо майдончаси Шанхай (Хитой Халқ Республикаси) шаҳрида Хитойннинг Xinjiang Asia – Europe International Material Trade Center Co., LTD компанияси негизида очилди.
Савдо майдончанинг расмий очилиш маросими 2019 йилнинг 22 январида Шанхайда “ЎзРТХБ” АЖ ва Xinjiang Asia – Europe International Material Trade Center Co., LTD раҳбариятларининг иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирда, шунингдек, Хитойнинг йирик компаниялари, савдо майдончанинг брокер ва трейдерлари, маҳаллий бизнес-ҳамжамияти ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳам иштирок этишди.
Маросимда нутқ сўзлаган “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарув Раиси Фарохидин Ибрагимовнинг таъкидлашича, дунёнинг йирик савдо-молиявий маркази ҳисобланадиган Шанхай каби шаҳарда ўзбек биржасининг савдо майдончасининг очилиши Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожланишида муҳим воқеа ҳисобланади. Биржа раҳбарининг фикрича, электрон биржа савдо ва клиринг механизмларидан кенг фойдаланиш Хитой ва Ўзбекистон тадбиркорлари учун ҳам янги имкониятларни очиб беради.
Янги савдо майдончаси Миллий кўргазма марказида жойлашган бўлиб, унда ўтган Сешанба куни Хитойнинг илк ҳалқаро импорт ЭКСПО си бўлиб ўтди. Шуни таъкидлаш лозимки, ЎзРТХБ Куйтун ва Урумчи шаҳарларида ҳам қўшимча савдо офисларига эгадир.
Хитойда жойлашган биржанинг савдо майдончаларида, биржа ва аукцион савдолари орқали экспорт-импорт операцияларни амалга оширилишидан ташқари, Ўзбекистон ва Хитойнинг товар бозорларида фаолият юритишнинг турли йўналишлари, шу жумладан логистика ва бизнесни ахборот билан таъминлаш каби масалари бўйича консалтинг хизматлари ҳам кўрсатади.
Ҳозирги пайтда “ЎзРТХБ” АЖ нинг янги савдо нуқталари орқали сотиладиган товар позицияларнинг рўйхатини тузиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Хитойга экспорт қилинадган маҳаллий маҳсулотларнинг дастлабки рўйхатига энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари, полиэтилен, кимё маҳсулотлари, пахта толаси ва момиғи каби биржа товарлари киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасинниг маълумотига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 35,2% га ўсиб, 6,4 миллиард АҚШ долларни ташкил этган. Шу билан Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Хитойнинг улуши 19% ни ташкил этиб, Хитой Ўзбекистонинг асосий савдо шериги бўлиб қолди.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 4663