Хабарлар

UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 май)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 11 – 17 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 046,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,8% га камдир. Бунда сотувларнинг 89% - биржа савдолари, 5% - кўргазма-ярмарка савдолари, 6% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

БУТБ мутахассислари ЎзРТХБ ходимларига вебинар ўтказди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси видеоконференц алоқаси ёрдамида хорижий биржалар билан ишбилармонлик муносабатлари ва ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттирмоқда.

Батафсил

UZEX биржаси etender.uzex.uz электрон танлов ва тендерни ишга туширди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz нинг оператори сифатида электрон танлов ва тендер савдо тизимини etender.uzex.uz янги вебсайтида ишга туширди.

Батафсил

Биржада 217,3 млрд сўмлик форвард шартномалари тузилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида форвард савдолари ўтказила бошлаган пайтдан бошлаб, яъни 2020 йилнинг 30 мартидан бугунги кунга қадар форвард шартномалари асосида 217,3 млрд сўмлик шакар сотилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (4 – 10 май)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 4 – 10 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 066,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 92% - биржа савдолари, 4% - кўргазма-ярмарка савдолари, 4% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 апрель – 3 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 930,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,2% га камдир. Бунда сотувларнинг 90% - биржа савдолари, 5% - кўргазма-ярмарка савдолари, 5% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Биржада АИ-80 бензини янги тартибда сотила бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ-4464-сон “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2020 йил 1 майдан бошлаб АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан фақат биржа савдолари орқали сотила бошлади.

Батафсил

Биржа савдоларида иштирок этиш жараёни соддалаштирилмоқда

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида сотувчи ва харидорларни иштирок этишини соддалаштириш ва енгиллаштириш, ҳамда биржанинг ташқи савдо операцияларини жадаллаштириш, шу жумладан биржа орқали амалга ошириладиган экспорт ҳажмларини ошириш мақсадида биржа савдолари қоидалари ва ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Батафсил

МДҲ мамлакатлари биржалари билан видеоанжуман ўтказилди

2020 йил 29 апрелда МДҲ мамлакатлари биржаларининг раҳбарлари “Чекловлар шароитида МДҲ мамлакатларида мувофиқлашган товар бозорлари: жорий ҳолат ва таҳминлар” мавзусида видеоанжуман ўтказдилар.

Батафсил