Хабарлар

UZEX биржаси «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да дастлабки лойиҳани амалга оширди

Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) кўргазма-ярмарка савдоси электрон тизимини янгилаш ва такомиллаштириш ишларини тўла якунлади. Кўргазма-ярмарка савдолари электрон тижоратнинг B2B модели бўлиб, мазкур лойиҳа биржа томонидан 2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширилган дастлабки йирик лойиҳа бўлди.

Батафсил

16 март биржа савдо якунлари

16 март куни "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ очиқ биржа савдолари орқали жами 209,7 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, бу аввалги савдо кунига нисбатан 1,3% га камдир.

Батафсил

2020 ЙИЛ 9 - 15 МАРТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 йилнинг 9-15 мартларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 166,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 9%га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 33% га ўсиб, 528,1 млрд сўмни ташкил этди

Батафсил

Мактаб ўқувчиларига электрон тижорат тушунтирилди

13 март куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ раҳбарияти ва мутахассислари Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 268-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрдилар.

Батафсил

2020 ЙИЛ 2 - 8 МАРТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 йилнинг 2 – 8 мартларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 069,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 396,0 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 974,5 млрд сўмдан 941,3 млрд сўмгача камайди.

Батафсил

“Milliydo’kon” янги савдо тизимида 700 дан зиёд товарлар харид қилинди

Жорий йилнинг бошидан буён давлат харидларини ҳудудлар кесимида ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида амалга ошириш имконини берувчи Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг “Milliydo’kon” янги савдо тизимида 23,0 млрд сўмлик 700 дан зиёд товар ва хизматлар харид қилинди.

Батафсил

2020 ЙИЛ 24 ФЕВРАЛЬ - 2020 ЙИЛ 1 МАРТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 йилнинг 24 февраль – 1 мартларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 112,5 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 464,7 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ Урганчда матбуот-анжумани ўтказди

2020 йил 28 февралда Урганч шаҳрида “Товар бозорларида шаффофлик ва самарадорликни таъминлашда биржа механизмининг тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Хоразм филиали ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси анжуман ташкилотчилари бўлди.

Батафсил

“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ расмий баёноти

2020 йил 26 февралда «Hook.report» интернет нашрида Влад Авдеевнинг “Ким харид қилади: Электрон дўконда энг ғалати нархлар?” номли мақоласи эълон қилинди. Мақолада муаллиф томонидан давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг электрон дўкон савдо тизимига товар етказиб берувчилар томонидан киритилган нархлар кўриб чиқилган. Фактларни холис баҳолаш учун Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси қуйидагиларни маълум қилади.

Батафсил