Хабарлар

Тошкент молия институтида давра суҳбати ўтказилди

2020 йил 12 февралда Тошкент молия институтида “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Тошкент филиали Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Маркази билан биргаликда давра суҳбатини ўтказди.

Батафсил

2020 ЙИЛ 10 - 16 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 йилнинг 10-16 февралларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 064,1 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 8% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 402,8 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

UZEX да 1,5 млн АҚШ долларлик пахта толаси экспортга сотилди

Жорий йилнинг бошидан буён Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг валюта савдо майдончаси орқали умумий қиймати 1,5 млн АҚШ долларлик 1 534 тонна пахта толаси экспортга сотилди. Бу эса биржа орқали амалга оширилган экспортининг умумий қийматидан 15% фоизни ташкил этади. 2019 йилнинг мос даври билан солиштирганда пахтанинг биржа орқали экспорт қилиш ҳажми 36% га ўсган.

Батафсил

Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказилди

Жорий йил 13 февралда “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари – Товар бозорларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш маркази директори Набихон Саматов жойларда аҳоли ўртасида муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятида очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказди. Тадбирда “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг Сурхондарё вилояти филиали раҳбарияти, мутахассислари ва брокерлари ҳам иштирок этдилар.

Батафсил

2020 ЙИЛ 3 - 9 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 йилнинг 3-9 февралларида “ЎзРТХБ” АЖ да 983,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10%га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 26% га ўсиб, 489,2 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

UZEX биржаси орқали 145 килограммдан зиёд қимматбаҳо металлар сотилди

2019 йилда UZEX биржа савдолари орқали умумий қиймати 6,1 млрд сўмдан ортиқ 145,1 килограмм олтин ва кумуш сотилди.

Батафсил

2020 ЙИЛ 27 ЯНВАРЬ - 2020 ЙИЛ 2 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 йилнинг 27 январь - 2 февралларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 891,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 386,7 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

“Навоиазот” АЖ экспорт учун янги биржа шартномаларини очди

“Навоиазот” АЖ “ЎзРТХБ” АЖ нинг валюта савдо майдончасига ПВХ ва аммиакли селитра маҳсулотларини қўйишни бошланди.

Батафсил

2020 ЙИЛ 20 - 26 ЯНВАРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 йилнинг 20-26 январларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 034,6 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 8% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 15% га ўсиб, 435,8 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил