Хабарлар

UZEX ҳафталик дайжести (14 – 20 сентябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 14 – 20 сентябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 976,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,7% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 85,4% - биржа савдолари, 3,5% - кўргазма-ярмарка савдолари, 10,4% - электрон давлат харидлари ва 0,7% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Қозоғистон буғдой трейдерлари билан видеоанжуман ўтказилди

2020 йил 16 сентябрь куни "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ "Қозоғистон буғдой иттифоқи" юридик шахслар бирлашмаси билан биргаликда видеоанжуман ўтказди. Тадбирда биржа фаолиятига доир масалалар, шу жумладан биржа савдолари орқали дон экинларини сотиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Батафсил

Импорт қилинган ECO-93 бензини биржа савдоларига қўйила бошланди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига илк бор Туркманистон Республикасида ишлаб чиқарилган импорт қилинган ECO-93 бензини қўйила бошланди.

Батафсил

Тожикистонлик тадбиркорлар "ЎзРТХБ" АЖ нинг ташқи савдо фаолияти билан танишдилар

2020 йил 11 сентябрь куни Тожикистон Республикасининг тадбиркорлари учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг "Биржада экспорт-импорт операцияларини ўтказиш" мавзусида навбатдаги онлайн-тақдимот бўлиб ўтди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (7 – 13 сентябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 7 – 13 сентябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 923,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 21,5% га камдир. Бунда сотувларнинг 88,8% - биржа савдолари, 2,9% - кўргазма-ярмарка савдолари, 7,5% - электрон давлат харидлари ва 0,7% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш бўйича йиғилиш ўтказилди

2020 йил 10 сентябрь кунида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ходимлари учун Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тасдиқланган 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ни ижро этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Батафсил

"ЎзРТХБ" АЖ га бағишланган "Эмитент куни" бўлиб ўтди

2020 йил 10 сентябрда видеоконференция шаклида "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамияти ("ЎзРТХБ" АЖ) га бағишланган "Эмитент куни" бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг тавсияларига мувофиқ "Тошкент" Республика фонд биржаси томонидан "Freedom Finance" МЧЖ ХК билан биргаликда ташкил этилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (31 август – 6 сентябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 31 август – 6 сентябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 760,5 млрд сўмлик товарлар сотилган. Бунда сотувларнинг 84,1% - биржа савдолари, 3,1% - кўргазма-ярмарка савдолари, 12,0% - электрон давлат харидлари ва 0,8% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

"ЎзРТХБ" АЖ МДҲ биржалари орасида етакчилар қаторида

МДҲ мамлакатлари Биржалари Халқаро Уюшмаси (МДҲ БХУ) нинг 2019 йил якуни бўйича эълон қилган "МДҲ биржа товар бозорларининг ахборот-таҳлилий шарҳи" ҳисоботига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ("ЎзРТХБ" АЖ) савдо ҳажмлари бўйича МДҲ товар биржалари орасида ишончли тарзда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Батафсил