АКТ жорий қилиш орқали Арбитраж комиссиясининг фаолияти оптималлашмоқда | Новости

03 Июн 2014

“ЎзРТХБ” ОАЖнинг арбитраж комиссияси доимий фаолият юритиб келадиган орган ҳисобланади, унинг асосий вазифаларига биржа фаолиятида вужудга келадиган судгача бўлган мунозараларни объектив равишда ҳал қилиш, ҳамда биржа ва кўргазма ярмарка савдолари иштирокчиларининг хақлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиш киради. Биржанинг юридик бўлими Арбитраж комиссиясининг ишчи гуруҳи ҳисобланади.

Биржа тизимини оптималлаштириш, ҳамда мунозарали масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш мақсадида “ЎзРТХБ” ОАЖ томонидан Комиссиянинг операцион вазифаларига янги дастурий таъминотни жорий этиш қарори қабул қилинди.

Жумладан, Комиссия аъзолари мунозарали битимларга тегишли барча маълумотларни электрон кўринишда кўриб чиқиш ва зарур ахборотларни тезлик билан қабул қилиш имкониятини яратувчи электрон модуль ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, ушбу электрон модуль битимларнинг ҳолати ҳақида ҳабардор қилиш бўйича ҳисоб-китоб ва клиринг палатаси ва мунозарали масалаларни кўриб чиқиш жараёнининг иштирокчилари билан ахборот алмашиниш имкониятини яратади.

Савдо иштирокчилари мунозарали масалалар бўйича барча зарур ҳужжатларни Арбитраж комиссиясининг arbitraj@rtsb.uz электрон почтасига юборишлари мумкин.
 

Курилди: 9722