“Ягона ойна” – “ЎзРТХБ” ОАЖнинг янги интерактив хизмати | Новости

08 Май 2014

“ЎзРТХБ” ОАЖ ўз мижозларига ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида қулайликлар яратиш бўйича фаол ишларни давом эттирмоқда. Биржанинг ушбу йўналишдаги навбатдаги қадами 2014 йилнинг 8 май куни ишга туширилган янги – “Ягона ойна” дастури бўлиб, ушбу дастур “ЎзРТХБ” ОАЖ савдо иштирокчиларини марказлашган аккредитациясининг интерактив шакли ҳисобланади.

Ушбу лойиҳани ишлаб чиқаришдан асосий мақсад биржада аккредитациялаш жараёнини оптималлаштириш, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш ва ортиқча иш жараёнларини камайтиришдан иборат.

Интерактив хизмат савдо иштирокчилари учун, хусусан биржа аъзолари, аукцион ва кўргазма-ярмарка агентлари, биржа мижозлари ва савдо майдончалари учун, шу жумладан уларнинг регистраторлари ҳам аккредитациядан ўтиш учун керакли бўлган барча ҳужжатларни “ЎзРТХБ” ОАЖнинг www.uzex.uz махсус ахборот портали орқали тайёрлаш имкониятини беради.

Бунга қадар, савдо иштирокчилари биржада аккредитациядан ўтиш учун ҳар бир савдо платформасида бир неча ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, алоҳида аккредитациядан ўтиши лозим эди. Янги лойиҳани ишга туширилиши билан савдо иштирокчилари бир вақтнинг ўзида биржанинг барча савдо платформаларида аккредитациядан ўтказилиши ташкил этилди. Савдоларда иштирок этмоқчи бўлган шахс биржага ҳужжатлар тўпламини тақдим этади, бу уни аккредитациядан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари ушбу дастур орқали биржа билан ахборот (ҳужжатлар) алмашинуви йўлга қўйилган. Бу иштирокчи учун тақдим этилган ҳужжатлар тўпламида камчиликлар аниқланган тақдирда, уларга ўз иш жойидан туриб ўзгартиришлар киритиш имкониятини беради. Бу ўз навбатида савдо иштирокчисини кўп маротаба биржага келиб кетишдан халос этади.

Курилди: 19123