“ЎзРТХБ” ОАЖнинг савдо ҳажмлари 200 млрд сўмдан ошди | Новости

29 Май 2014

2014 йил 19-25 май давомида тузилган битимларнинг ҳажми 205,6 млрд сўмга етди, бу охирги йилларнинг ҳафталик энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Ушбу рекордга биржа ва кўргазма ярмарка савдоларининг натижалари сабаб бўлди.

Биржа савдолари
Биржа платформасида ҳажми 159,0 млрд сўмга тенг битимлар тузилган, бу олдинги ҳафталарга нисбатан 10%га кўпдир. Шу билан бирга савдоларнинг фаоллиги деярли барча товар сегментларида кузатилган. Суюлтирилган газ ва полиэтилен бўйича битимларнинг умумий ҳажми қарийб 30%га ошган ва шу сабабли уларнинг умумий улуши 18%дан 21%гача ошди. Бундан ташқари қурилиш моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, чорвачилик учун емлар, нефт маҳсулотлари ва рангли металларнинг сотуви ҳам ошган. Лекин ушбу ҳол уларнинг биржа бозоридаги ўринларида акс этмади.
Экспорт битимларининг кўрсаткичлари эса аксинча нисбатан пасайган, лекин юқори даражада ушланиб қолмоқда.Жумладан, ўтган ҳафтада валюта савдо майдончаси орқали ҳажми 1,7 млн сўмга тенг маҳаллий товарларни сотишга эришилди. Экспорт бўйича мис ва султирилган газ мос равишда 49% ва 42% улуши билан етакчи товарлар сифатида қайд этилдилар.

Кўргазма ярмарка савдолари
Кўргазма ярмарка савдоларида ҳам сезиларли даражада ўсиш кузатилган. Савдо ҳажмлари 32,4%га ўсиб, 27,0 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу ижобий динамикага савдо иштирокчиларининг сони ва улар томонидан тузилган битимларнинг сони ошгани сабаб бўлган. Кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган товарларнинг ҳажми олдинги ҳафтага нисбатан 5,4 млрд сўмга кўп бўлди.  
Амалга оширилган битимлар бўйича етакчилар қуйидаги тартибда жойлашдилар: Тошкент, Навоий ва Бухоро филиаллари. Юқори ликвид товарларнинг рўйхатини машинасозлик маҳсулотлари, полимерлар ва пластмасса, металлургия маҳсулотлари тузилган битимларнинг умумий ҳажмидаги улуши 73,3%га тенг бўлган ҳолда етакчилик қилиб келишмоқда.
Ҳафтанинг энг йирик битими Навоий вилоятида тузилган бўлиб, ҳажми 8,6 млрд сўмга тенг бўлган.

Давлат харидлари
Ўтган ҳафта давлат харидлари бўйича ўтказилган электрон савдолари турли натижалар билан якунланди. Савдо иштирокчиларини ва улар томонидан тузилган битимларнинг сони ошишига қарамасдан савдоларнинг умумий ҳажми 4,8%га камайиб, 11,2 млрд сўмни ташкил этган. Бироқ, кичик бизнес субъектларининг амалга оширилган битимларнинг умумий ҳажмидаги улуши 96%дан 97%гача ошган.
Тузилган битимлар ҳажми ва бюджет маблағларини тежалиши бўйича биринчи ўринни одатдагидай пойтахда жойлашган етказиб берувчилар эгаллаб туришибди. Фарғона вилоятининг етказиб берувчилари битимларнинг ҳажми бўйича иккинчи ўринга кўтарилишга муваффақ бўлишди. Маблағларни тежалиши бўйича иккинчи ўринни Самарқанд вилоятининг етказиб берувчилари эгалладилар. Учинчи ўринда Сурхондарё ва Фарғона вилоятининг етказиб берувчилари эгалладилар.
Ҳафтанинг энг йирик битими пойтахтнинг Яккасарой туманида тузилган бўлиб, ҳажми 207,4 млнга тенг бўлган. Бюджет маблағларини тежалишининг энг юқори кўрсаткичи 34,4 млн сўмга тенг бўлди.
Ўтган ҳафтада петуния кўчатларини сотиб олиш бўйича буюртманинг савдоси энг фаол бўлган. Савдо натижаларига кўра ушбу лот бўйича ўртача 30 таклиф келиб тушган.

Корпоратив харидлар
Ҳафталик савдо натижаларига кўра корпоратив харидларининг ҳажми 9,4 млрд сўмдан 8,3 сўмгача камайган. Шу билан бирга пул маблағларини тежалиши 1,7 млрд смга тенг бўлган, ёки харидларнинг бошланғич баҳосидан 16,8%ни ташкил этди.
Тузилган битимларнинг сони 355га тенг бўлди, улар бўйича ўртача 5-таклиф келиб тушган, уларнинг энг кўп сони 24-гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими 553,0 млн сўм ҳажмида Навоий вилоятида тузилган. Худудий тузилмада бир оз ўзгаришлар бўлиб ўтди. Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 58%дан 53%гача камайган. Бухоро вилояти 12% улуши билан иккинчи ўринга қайта чиқишга муваффақ бўлди. Етакчилар учталигини Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари, хар бири 9% дан улуши билан якунладилар. Ҳафталик савдоларнинг энг юқори даражадаги ўсиш Андижон вилоятига тўғри келди.

 

Курилди: 7837