Ҳафта натижалари: динамикалар ижобий тарафга ўзгарди | Новости

21 Май 2014

ЎзРТХБда ўзтган ҳафта савдо натижаларида бир оз пасайишдан сўнг ўсиш динамикаси кузатилган. 12-18 май давомида тузилган битимлар ҳажми 33%га ошиб, 186 млрд сўмни ташкил этди. Барча савдо платформаларида ижобий динамика кузатилган.

Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган давр ичида биржа савдоларининг ҳажми сезиларли даражада ¬¬– 108,4 млрд сўмдан 144,5 млрд сўмгача ўсган. Энг юқори фаолликни сотувчи корхоналар, хусусан озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва учун емларни сотувчилари савдо ҳажмларини қарийб икки каррага оширишган. Жумладан озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 11%дан 23%гача ва чорва учун емларнинг улуши 2%дан 4%гача ошган.
Юқори фаоллик валюта савдо майдончасида ҳам кузатилган. Ҳажми 2,0 млн АҚШ долларига тенг маҳаллий товарларини экспорт қилинган. Ушбу кўрсаткич олдинги ҳафтада 1,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган. Бозорнинг 70%дан кўпроқ қисмини суюлтирилган газ, 17% - саноат мойлари ва 6%-мотор мойлари эгаллашди. Экспорт бозорининг қолган қисмини цемент ва карбамид эгаллашди.   

Кўргазма ярмарка савдолари
Ўтган ҳафта кўргазма ярмарка савдоларида тузилаган битимларнинг ҳажми 28,7%га ошиб, 20,4 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу ўсишга ички савдоларнинг 12,3 млрд сўмдан 20,2 млрд сўмгача ошиши сабаб бўлган. Бундан ташқари савдо иштирокчилари томонидан ўтган ҳафтага нисбатан 51 тага кўп битим тузилган. Алоҳида фаолликни кичик бизнес субъектлари кўрсатишди. Улар томонидан тузилган битимлар ҳажми 14,2 млрд сўмни ташкил этиб, олдинги ҳафтага нисбатан 22,3%га кўп бўлди.
Худудий тузилмада битимларнинг энг кўп миқдори Андижон, Бухоро ва Тошкент филиалларига тўғри келди. Битимлар ҳажми бўйича энг яхши кўрсаткич Тошкент филиалида кузатилган, иккинчи ўринда – Навоий филиали, учинчи ўринда Жиззах ва Наманган филиаллари эгалладилар.
Кўргазма ярмарка савдоларининг энг кўп қисмини ҳажм бўйича қуйидаги товар гурухлари эгалладилар: машинасозлик маҳсулотлари (5,6 млрд сўм), полимерлар ва пластмасса (4,6 млрд сўм) ва металлургия маҳсулотлари (2,9 млрд сўм). Ҳафтанинг энг йирик битими Жиззах филиалида тузилган. Полиэтилен қувурлари сотувининг ҳажми 1,9 млрд сўмга тенг бўлди.  

Давлат харидлари  
Давлат ҳаридлари аукцион савдолари бўйича навбатдаги савдо ҳафталиги ижобий натижалар билан якунланди. Бўлиб ўтган савдолар ҳажми 36,1%га ошиб, 11,8 млрд сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, маблағларни тежаш ҳам 2,1 млрд сўмдан 2,6 млрд сўмгача ошди. Ушбу ҳолатга савдо иштирокчиларининг сони 3333дан 3913гача ошиши сабаб бўлган, ҳамда улар томонидан 6239та битим тузилган. Кичик бизнес субъектларининг тузилган битимларнинг умумий ҳажмидаги улуши 96%-ташкил этди.
Амалга оширилган битимлар ҳажми ва бюджет маблағларини тежалиши бўйича пойтахтда, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган етказиб берувчилари етакчилар учталигига киришди.
Ҳафтанинг энг йирик битими 159,0 млн сўмга тенг бўлиб, Самарқанд шаҳрида тузилган. Битта битим бўйича маблағ тежалишининг энг юқори кўрсаткичи 84,8 млн сўмга тенг бўлди.
Таклифларнинг энг кўп миқдори рецепт бланкаларини етказиб беришга тегишли буюртма бўйича келиб тушган ва 30 га етган.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидларида савдо иштирокчиларининг фаоллиги ошаётганлиги сабабли ўсиш сураъти кузатилмоқда. Ўтган ҳафтада умумий ҳажми 9,4 млрд сўмга тенг 418та битим тузилган, бу олдинги ҳафтага нисбатан 39%га кўпдир.
Етказиб берувчилар томонидан битта буюртмага ўртача 6 таклиф келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони 29га етган. Ҳафтанинг энг йирик битими 677,4 млн сўмга тенг бўлиб, Навоий вилоятида тузилган.
Ўтган ҳафта савдо натижаларига кўра пойтахтнинг улуши 58% гача ошган. Савдолар ҳажми бўйича энг юқори ўсиш Навоий вилоятига тўғри келди ва шу сабабли ушбу вилоят худудий рейтингда 10% улуши билан иккинчи ўринни эгаллади. Бухоро вилояти корпоратив харидларидан 8% ни эгаллаб учинчи ўринга тушди.    

 

Курилди: 11274