Ўтган ҳафта давомида ЎзРТХБ да ўсиш суръатлари тикланди | Новости

19 Фев 2014
10-16 феврал давомида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 160,4 млрд сўмни ташкил этди ва бу олдинги ҳафтага нисбатан 18,5% га кўп демакдир. Кўрсаткичларнинг ўсиши биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида кузатилмоқда.
 
Биржа савдолари
Ишлаб чиқарувчи заводларнинг фаоллиги ошгани туфайли спот бозорида биржа савдолари 115,9 млрд сўмдан 139,7 млрд сўмгача кўтарилди. Биржа савдоларига қўйилган маҳсулотлар орасида энг юқори курсаткич озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича қайд этилди. Шу сабабли ушбу товар гуруҳининг улуши 5% дан 22% гача кўтарилмоқда. Чорва учун емларнинг савдоси ҳам сезиларли даражада ошди. Лекин ушбу ҳолат уларнинг улушида акс этмади ва уларнинг улушлари 5% ни ташкил этди. Қурилиш моллари 35% улуши билан етакчи ўринни эгаллаб турибди.
Экспорт йўналишида аксинча ҳолат кузатилмоқда. Хусусан ўтган ҳафтада валюта савдо майдончасида ўтказилган савдоларнинг ҳажми 2,2 млн долл. дан 1,6 млн долл. гача камайган. Бироқ бунга қарамасдан экспорт учун савдога қўйилган товарларнинг рўйхати нисбатан кенгайди. Жумладан суюлтирилган газ ва саноат мойлари экспорт қилинди ва уларнинг умумий улушлари 89%-ташкил этди. Бозорнинг қолган қисмини полиэтилен - 5%, алюминий – 4% ва цемент -2% эгалладилар.
 
Кўргазма-ярмарка савдолари
Ўтган ҳафта давомида кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳажми бир ярим маротабага ошди ва 12,6 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич фаол савдо иштирокчилар сонининг 145-дан 190-та ташкилотгача ошганлиги билан боғлиқ бўлди. Кичик бизнес субъектлари товарларининг савдо ҳажмлари ҳам 3,5 млрд сўмдан 3,8 млрд сўмгача кўтарилди. 
Тошкент филиали доимгидек биржанинг умумий савдо натижаларини шаклланишига энг кўп ҳисса қўшди ва муҳим кўрсаткичлар бўйича етакчи ўринни эгаллади. Тузилган битимларнинг сони бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни Андижон ва Бухоро филиаллари эгалладилар. Лекин тузилган битимларнинг ҳажми бўйича иккинчи ўринни Фарғона филиали эгаллаган. Учинчи ўринда эса - Қашқадарё ва Сурхондарё филиаллари.
Сотилган маҳсулотлар ҳажми бўйича етакчилар рўйхати ўзгармади. Бироқ ўтган ҳафтада ушбу рўйхатни машинасозлик маҳсулотлари 4,6 млрд сўмлик ҳажми билан бошчилик қилган. Металлургия маҳсулотлари 12,6 млрд сўм ҳажми билан иккинчи ўринга тушган. Етакчилар учталиги рўйхатини кимё саноат маҳсулотлари 0,9 млрд сўмдан 2 млрд сўмгача ўсиш билан якунламоқдалар.
 
Давлат ҳаридлари
Ўтган ҳафта давомида савдо иштирокчилари ва улар томонидан тузилган битимларнинг сонини камайиши сабабли давлат ҳаридлари бўйича тузилган битимларнинг умумий қиймати 3,6 млрд сўмгача камайди. Бюджет маблағларини тежаш ҳажми 1 млрд сўмни ташкил этди. Умумий тузилган битимлар ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 94,2% дан 97,2% га кўтарилди.
Пойтахтда жойлашган етказиб берувчилар томонидан тузилган битимларнинг ҳажми камайган ва бу уларни биринчи ўриндан учинчи ўринга тушишига сабаб бўлди. Самарқанд ва Фарғона вилоятларида эса аксинча кўтарилиш кузатилмоқда. Тузилган битимларнинг ҳажмини ошиши натижадасида ушбу вилоятлар биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашга муваффақ бўлдилар.
Ҳафтанинг энг йирик битими Самарқанд шахрида тузилди. Компьютерларни етказиб беришга тегишли ушбу битимнинг ҳажми 75,2 млн сўмни ташкил қилди. Катта ҳажмдаги 35,7 млн сўм маблағ тежаш Қарши шахрида қайд этилмоқда. Шунингдек Қарши шахрида буюртмага энг кўп таклифлар тушган. Савдо натижаларига кўра озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришга тегишли 28-таклиф тушган. 
 
Коропоратив ҳаридлар
Ўтган ҳафта якунига кўра корпоратив ҳаридларнинг ҳажми 4,5 млрд сўмни ташкил этди.   Бошланғич нархларни пасайиши ҳисобига маблағларни тежалиши 1 млрд сўмни ёки бошланғич баҳога нисбатан 18,5% ташкил қилди. 
Тузилган битимларнинг умумий миқдори деярли ўзгармади ва 303-га тенг бўлмоқда. Улар бўйича ўртача 6 – та таклифлар тушган, максимал миқдори эса 23-гача етди. Ҳафтанинг энг йирик битими пойтахтда қайд этилиб, унинг қиймати 333,9 млн сўмни ташкил этди. Тошкент шаҳрининг улуши 54% дан 33%-гача камайган. Қашқадарё вилоятининг улуши 15%, Бухоро вилояти – 14%, Фарғона вилояти – 12%-ни ташкил қилди. Кейинги ўринларда Навоий вилояти – 8%, Самарқанд вилояти – 6%, Қорақолпоғистон Республикаси – 5% билан турмоқдалар. 
Сотилган маҳсулотлар бўйича рейтингда етакчиликни машинасозлик маҳсулотлари -12%, қурилиш моллари -9%, электротехник жиҳозларни ва қора металлар 8%-дан ва оргтехника – 7% эгалладилар.
 

Курилди: 9615