ДИҚҚАТ! Ҳурматли “ЎзРТХБ” АЖ акционерлари! | Объявления

26 Фев 2021
ХАБАРНОМА
 “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиллик йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
 
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
 
“ЎзРТХБ” акциядорлик жамияти акциядорларга  “ЎзРТХБ” АЖ нинг 2020 йил фаолияти якунларига бағишланган умумий йиллик йиғилиш 2021 йил 20 март куни соат 11:00 да бўлиб ўтишини маълум қилади. 
 
Акциядорларнинг умумий йиғилиши интернет орқали онлайн режимда масофадан туриб акциядорларнинг умумий йиғилишини олиб бориш имконини берувчи “eVOTE” – Электрон овоз бериш хизмати ёрдамида ўтказилади. 
 
“ЎзРТХБ” АЖ умумий йиллик йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларнинг реестрини тузиш муддати: 2021 йил 16 март. 
 
2021 йил 20 март кунида ўтказиладиган Акциядорлар умумий йиғилишининг  КУН ТАРТИБИ:
 
1.    “ЎзРТХБ” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Ҳисоб комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини ҳамда уларнинг ваколат муддатини тасдиқлаш. 
3.  “ЎзРТХБ” АЖнинг 2020 йилдаги бизнес-режа талаблари бажарилиши тўғрисидаги ва йиллик ҳисоботини тасдиқлаш. 
4.    Кузатув кенгашининг “ЎзРТХБ” АЖ фаолиятининг 2020 йил якунларига бағишланган ҳисоботини тинглаш. 
5.    Ревизия комиссиянинг 2020 йил якунларига кўра “ЎзРТХБ” АЖ нинг молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан хулосасини тинглаш. 
6.    2020 йил бўйича “ЎзРТХБ” АЖ  молиявий ҳисоботининг текшируви натижасига кўра аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш ва аудитнинг халқаро ва миллий стандартларга кўра аудиторлик текширувини ўтказиш, шунингдек, Самарадорликнинг Асосий Кўрсаткичлари ва Самарадорликнинг Умумий Кўрсаткичлари қийматлари бўйича ҳисоб-китобнинг тўғрилигини ва 2020 йил якунига кўра уларни амалга оширилиши фоизини текширадиган аудиторлик ташкилотини белгилаш ва тасдиқлаш, ташкилотнинг хизмати учун тўлов миқдорини тасдиқлаш. 
7.   Самарадорликнинг Асосий Кўрсаткичлари ва Самарадорликнинг Умумий Кўрсаткичлари қийматлари бўйича ҳисоб-китобнинг тўғрилигини ва 2020 йил якунига кўра “ЎзРТХБ” АЖ томонидан бажарилганлик фоизини текшириш тўғрисидаги аудиторлик ташкилотининг ҳисоботини кўриб чиқиш. 
8. “ЎзРТХБ” корпоратив бошқарув тизимининг 2020 йил якунига кўра Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига мувофиқлигини баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тинглаш. 
2020 йилда давлат иштирокидаги корхоналар учун “ЎзРТХБ” АЖ нинг Корпоратив бошқарув қоидаларига мувофиқлиги бўйича мониторинг натижаларини тинглаш. 
9. “ЎзРТХБ” АЖ нинг ривожланиш стратегиясига эришиш учун кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботни тинглаш. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги №-6096 сонли “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиққан ҳолда 2021-2023 йил давомида “ЎзРТХБ” АЖ учун 3 йиллик бизнес-режани тасдиқлаш. 
10. “ЎзРТХБ” АЖ нинг қуйидаги ички низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш:
Ижроия органи тўғрисидаги Низом – “ЎзРТХБ” АЖ Бошқаруви;
“ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом;
“ЎзРТХБ” АЖ Ревизион комиссияси тўғрисидаги Низом;
“ЎзРТХБ” АЖ акционерлари умумий йиғилиш тўғрисидаги Низом;
“ЎзРТХБ” АЖ дивиденд сиёсати тўғрисидаги Низом;
 
11.  2020 йил якунига кўра соф даромадни тақсимдаш, дивидендлар миқдори, шакли, тартиби ва уларни тўлаш муддатини аниқлаш. 
12.   “ЎзРТХБ” АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш.
13.   “ЎзРТХБ” АЖ ташкилий таркибига ўзгартириш киритиш ва уни янги таҳрирда тасдиқлаш.
14.    2020 йилда ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш учун тўланган тўловларни, шунингдек, 2021 йил учун хайрия ва бошқа бепул ёрдам учун ажратиладиган харажатларни тасдиқлаш. 
15.    “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини тасдиқлаш. 
16.    “ЎзРТХБ” АЖ Ревизия комиссия аъзоларини тасдиқлаш. 
17.    “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарув аъзолари ваколатини узайтириш. 
18. 2021-2022 йилларда “ЎзРТХБ” АЖ Ижроия органига ажратиладиган мукофотлар ва компенсациялар миқдорини белгилаш. 
19. Талаб қилинмаган дивидендларни ҳисобдан чиқариш. 
 
Акциядорлар навбатдан ташқари ўтказиладиган акциядорлар йиғилишига оид материаллар билан ушбу эълон чоп этилган кундан бошлаб Тошкент  шаҳри Яккасарой тумани, Бобур кўчаси-77 манзилидаги Биржа биносида иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача танишиб чиқишлари мумкин.
 
Акциядорларнинг умумий йиллик йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш http://evote.uz/ сайтида интернет орқали электрон овоз бериш хизматидан фойдаланган ҳолда йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги тўғрисида электрон хабарнома олган пайтдан бошлаб ўтказилади. 
 
Электрон овоз бериш хизмати орқали акциядорларннг умумий йиллик йиғилишда иштирок этиш шартлари билан http://evote.uz/ сайтида танишиш мумкин. 
 
Умумий йиллик йиғилишда иштирок этиш ёки умумий йиллик йиғилишда кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиш билан боғлиқ саволлар юзага келган тақдирда (71) 207-00-33 (ички 1045) рақамига мурожаат қилиш мумкин. Акциядорлар томонидан мурожаат юбориш учун электрон почта: info@uzex.uz, info@rtsb.uz.
 

Курилди: 5523