“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ 2021 йил учун мураккаб компьютер графикаси элементлари қўлланилган видеороликлар ишлаб чиқиш ва яратиш бўйича комплекс хизмат кўрсатиш учун танлов эълон қилади | Объявления

29 Янв 2021

“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ 2021 йил учун мураккаб компьютер графикаси элементлари қўлланилган видеороликлар ишлаб чиқиш ва яратиш бўйича комплекс хизмат кўрсатиш учун танлов эълон қилади. 

Вазифалар:

Буюртмачининг талабига асосан кенг аҳоли қатлами, корпоратив мижозлар, хорижий ҳамкорлар учун ўзбек, рус ва инглиз тилларда реклама, ўқув(амалий), корпоратив видеороликларни тайёрлаш.

Видеоролик тайёрлашда қўйиладиган талаблар:

  1. Кадрлар ва график элементлар сюжетининг юқори сифатда бўлиши;
  2. Мос мусиқий танлов, кадрларни ўзбек, рус ва инглиз тилларда овозлаштирилиши;
  3. Замонавий мураккаб компьютер графикалари қўлланилган ҳолда видеороликларнинг динамик бўлиши.

Аудитория: юридик ва жисмоний шахслар, республика аҳолиси, тадбиркорлк субъектлари, хорижий ҳамкорлар.

Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:

Танловда иштирок этмоқчи бўлган ташкилотлар ҳужжат ва тижорат таклифини қуйида (Пастда) кўрсатилган шартларга мос равишда билдиришлари лозим.

Ҳужжатлар:

Юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.

Тижорат таклифида:

  1. Компания тўғрисида маълумот
  2. Видеомаҳсулот учун нархлар кўрсаткичи.

Тўлов валютаси: сўм.

Тўлов шарти: ҳар бир буюртма учун олдиндан 50% тўлов.

Ҳужжат топшириш муддати: 2021 йил 8 февралгача.

Ўз тижорат таклифингизни қуйидаги электрон манзилга жўнатишингизни сўраймиз:

zakupki@rtsb.uz

Тиллабоев Хикматулло тел : 207-00-33  

 

Курилди: 293