Ҳурматли акциядорлар! | Объявления

17 Авг 2020
Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 17 июлдаги 01-14/1327-сон тавсиялари кўра 2020 йил 7 августда “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгаши томонидан акционерлар реестрини ёпиш санасига доир акцияларни қўшимча чиқариш тўғрисида аввал тасдиқланган қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
 
Қабул қилинган қарорга мувофиқ қўшимча акцияларни тақсимлаш “ЎзРТХБ” АЖ акцияларини қўшимча чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг учинчи календарь кунида “ЎзРТХБ” АЖ акциядорлар реестрида рўйхатдан ўтган акционерлар ўртасида амалга оширилади. 
 
Қўшимча акцияларни жойлаштиришнинг қолган шартлари ўзгаришсиз қолади.
 
Аввал эълон қилинганидек, акциялар "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси ва "Қимматли қоғозларни эмиссия қилиш ва эмиссион қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари" талабларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан акциялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 60 календарь куни давомида жамият акциядорлари ўртасида улар эгалик қиладиган акциялар сонига мутаносиб равишда ёпиқ обуна асосида жойлаштирилади.
 
Акцияларни жойлаштириш эмитент томонидан мустақил равишда, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда андеррайтерларни жалб қилмасдан, биржадан ташқари уюшмаган қимматли қоғозлар бозорида бирон бир битим тузмасдан амалга оширилади.
 

Курилди: 11867