“ЎЗРТХБ” АЖ АКЦИОНЕРЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҲАҚИДА ХАБАРНОМА (2020 йил) | Объявления

02 Май 2020

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

 

“ЎзРТХБ” АЖ сизга, шуни маълум қиладики, йил якуни бўйича Биржа акциядорларининг умумий йиғилиши 2020 йил 22 май куни, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 77, “ЎзРТХБ” АЖ нинг маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 15:00 да бошланади.

Йил якуни бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишининг бошланиш вақти – соат 16:00

Биржа акциядорлари реестрини тузиш санаси 2020 йил 18 май.

 

Кун тартиби:

1. Ҳисоблаш комиссиясининг миқдорий ва шаҳсий таркибини ва уларнинг ваколат муддатини тасдиқлаш;

2. “ЎзРТХБ” АЖ нинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш ва 2019 йил учун Биржани бизнес режа параметрларини бажариш;

3. 2019 йил фаолияти якуни бўйича ҳисоботни “ЎзРТХБ” АЖнинг Кузатув кенгашидан тинглаш;

4. “ЎзРТХБ” АЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссиясининг 2019 йилги хулосасини тинглаш;

5. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича ҳисобот ва “ЎзРТХБ” АЖнинг корпоратив бошқарув кодексининг 2019 йилги тавсияларига риоя қилишни тинглаш;

6. “ЎзРТХБ” АЖда ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботни тинглаш. “ЎзРТХБ” АЖ фаолиятнинг асосий йўналишлари ва мақсадлари асосида амалга ошириш муддатлари аниқ белгиланган Биржанинг ўрта муддатли (2020-2023 йиллар) ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш;

7. 2019 йилда ҳомийлик ва хайрия мақсадлари учун қилинган тўловларни тасдиқлаш, шунингдек 2019 йил хайрия ва бошка бепул ёрдам учун келгусидаги мумкин бўлган ҳаражатларни маъқуллаш;

8. “ЎзРТХБ” АЖ нинг 2019 йил соф фойдасини тақсимлаш, дивидентлар миқдорини, шаклини, уларни тўлаш тартиби ва шартларини белгилаш;

9. “ЎзРТХБ” АЖ нинг ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойдани тақсимлаш;

10. Биржа хизматлари учун тарифларни тасдиқлаш;

11. Биржанинг жорий фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш;

12. Ижро этувчи органга 2020-2021 йиллар учун тўланадиган меҳнат учун ҳак тўлаш ва компенсация миқдорларини белгилаш;

13. “ЎзРТХБ” АЖ нинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

14. “ЎзРТХБ” АЖ нинг Ревизион комиссиясининг аъзоларини сайлаш;

15. Биржа бошқаруви аъзолари билан меҳнат шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида;

16. Талаб қилинмаган дивидентларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида;

17. “ЎзРТХБ” АЖ нинг ички меъёрий ҳужжатларига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

Акциядорлар умумий йиғилиш тўғрисида маълумотлар билан қуйидаги манзилда танишиб олишлари мумкин: Тошкет шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 77, “ЎзРТХБ” АЖ нинг маъмурий биносида, 2020 йил 15 майдан 2020 йил 21 майигача, соат 10-00 дан 16-00 гача иш кунларида.

Акциядорлар мурожаати учун электрон манзил: info@uzex.uz, info@rtsb.uz.

Йиғилишда қатнашиш учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ акциядор шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат, акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжатдан ташқари тегишли равишда расмийлаштирилган ишончнома орқали рўйхатдан ўтиши лозим.

Курилди: 10318