Барча биржа аъзолари, савдо майдончалари ва мижозлар учун эълон | Объявления

01 Май 2020
“ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 27 апрелдаги баёнига мувофиқ “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида биржа савдоларини ўтказиш Қоидалари”га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқланди, ҳамда “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарувининг 2020 йил 23 апрелдаги баёнига мувофиқ “ЎзРТХБ” АЖ да ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш Қоидалари” га киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқланди.
 
Ўзгартириш ва қўшимчалар биржа мижозларини аккредитация қилиш жараёнини соддалаштириш, ортиқча бюроктатик жараёнларни қисқартириш, жараёнларни автоматлаштириш, филиал маклерлари ва савдо майдончалари регистраторлари, ҳамда биржа аъзолари ва трейдерларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида киритилмоқда.
 
Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2020 йил 10 майдан кучга киради.
 
Ўзгартириш ва қўшимчалар билан Ҳужжатлар бўлимида танишиб олишингиз мумкин.
 

Курилди: 18011