Электрон кўргазма-ярмарка савдосини ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. | Объявления

03 Дек 2020

    Бошқарувнинг 2020 йил 13 ноябрдаги 131-сонли баённомасига биноан, электрон кўргазма-ярмарка савдосини ўтказиш қоидаларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

1. Бошқарувнинг 2020 йил 21 январдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган электрон кўргазма-ярмарка савдосини ўтказиш қоидаларининг 31-банди матни ўзгартирилиб, қуйидагича баён этилсин:

"31. Биржа томонидан ташкил этиладиган электрон кўргазма – ярмарка савдосида сотувчилар қуйидаги битим усулларини танлашлари мумкин:

     кафолатсиз битимлар;

     қисман кафолатланган битимлар (импорт битимлари тузишда);

     кафолатланган битимлар.

 Томонлар кўргазма – ярмарка савдосида ўзларининг ЭРИларидан фойдаланган ҳолда қатнашадилар. Уларнинг ЭРИиларидан фойдаланганликлари электрон тизимда тузилган шартноманинг ҳақиқийлигини тан олиш учун асос бўлиб, ёзма равишда тузилган ва томонлар имзолаган, шу жумладан томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланган шартномага тенглаштирилади."

2. Бошқарувнинг 2020 йил 21 январдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган электрон кўргазма-ярмарка савдосини ўтказиш қоидалари қуйидаги таркибдаги 321 ва 341-бандлар билан тўлдирилади:

"321. Қисман кафолатланган  импорт битимлар  амалга оширилаётганда, биржа тузилган шартнома бўйича мажбуриятларнинг қисман ижро этилишини кафолатлайди ва томонларнинг бири томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ҳалол томонга жарима тўловини кафолатламайди ҳамда шартномани жарима қўлламасдан бекор қилади.

    Шунингдек,  қисман  кафолатланган  импорт битимларни  амалга оширишда иккала томондан тўланиши лозим бўлган биржа воситачилик йиғими  сотиб олувчи ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Бунда томонлар закалат тўлови киритишдан озод этиладилар."

"341. Қисман кафолатланган импорт битимларини амалга оширишда   электрон кўргазма-ярмарка савдолари иштирокчилари ўз ҲККПдаги ҳисобварақларида   биржа томонидан белгиланган миқдордаги ва КЯС бўйича биржа хизматлари тўловини кафолатловчи аванс тўловини (закалатсиз)   олдиндан киритиб қўяди.

    Қисман кафолатланган импорт битимлари амалга оширилганда иккала томондан тўланиши лозим бўлган воситачилик йиғимлари тўлови харидор  ҳисобидан амалга оширилиши  мумкин.  

    Бунда  ушбу Қоидаларнинг  кафолатланган битимларга тегишли бўлган барча тартиблари қисман кафолатланган битимларга ҳам тааллуқлидир."

Курилди: 17282