Диққат! 2020 йил 4 декабрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади! | Объявления

26 Ноя 2020

“9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан юртимизда илк марта кенг кўламли “Антикоррупция ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 2020 йил 4 декабрда соат 10:00 дан – 16:00 гача “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади.

Тадбир биржа фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, улар фаолиятида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида ташкил этилади.

Журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳусусида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Диққат! Очиқ эшиклар кунида иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, ариза шаклини 2020 йилнинг 24 ноябридан 30 ноябрига қадар тўлдириб юборишингиз сўралади:

https://docs.google.com/.../1FAIpQLSdBeDl9nLQqEQ.../viewform

Коррупцияни биргаликда енгамиз!

Курилди: 17483