Давлат харидлари тўғрисида | Объявления

01 Янв 2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.12.2019 йилдаги “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4544-сонли Қарорига мувофиқ стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналарга харидларни электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали қонунда белгиланган мезонларга мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2019 йилдаги “Хўжалик жамиялари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ги ПҚ-3487-сонли Қарорига мувофиқ хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни, шунингдек, ишлар ва хизматларни харид қилиш ҳуқуқига эга.

Шу муносабат билан корпоратив буюртмачилар учун мўлжалланган exarid.uzex.uz сайтида энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали эълон бериш учун механизм жорий қилинди.

Шунингдек, мазкур Қарорнинг 4 ва 5-бандлари ижроси юзасидан “ЎзРТХБ” АЖ томонидан давлат харидларини ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида амалга ошириш имкониятини берувчи янги портал (milliydokon.uzex.uz /emilliydokon.uzex.uz) яратилди.

Батафсил маълумот учун биз билан 71 2070033 рақами орқали боғланинг.

Курилди: 2279