«ЎзРТХБ» АЖ Навоий шаҳрида жойлашган Навоий вилоят филиали маъмурий биносини капитал таъмирлаш бўйича ОЧИҚ ТАНЛОВ эълон килади | Объявления

10 Сен 2018

«Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси» АЖ

қурилиш-пудрат ишларини қуйидаги объектда амалга ошириш бўйича

ОЧИҚ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 ЭНГ ЯХШИ ТАКЛИФЛАРНИ САРАЛАШ (ТАНЛАБ ОЛИШ)

 

Т

 

Объект номи

 

Буюртмачи-нинг бошланғич баҳоси

ҚҚС билан (минг сўм)

 

Буюртмачи-нинг бошланғич баҳоси

ҚҚСсиз

(минг сўм)

 

Қурилиш тугалла-нишининг муддати

1

2

3

4

5

1

Навоий шаҳридаги “Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси”  АЖнинг Навоий вилоят филиали маъмурий биносини капитал таъмирлаш

3 226 416,587

2 688 680,489

180 к/кун

 

Буютмачи – “Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси” АЖ

Буюртмачининг манзили: Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 77-уй.

Тел.: (0-371) 213-33-36, 213-33-37.

Қурилиш ишлари “ЎзРТХБ” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича танлов савдосига фақат қурилиш-пудратчи ташкилотлар реестрига киритилган пудратчи ташкилотларга рухсат берилади.  

Талабгор сифатида иштирок этувчи корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга мувофиқ бўлишлари керак:

  • қайта ташкил этиш ёки тугатилиш жараёнида бўлмасликлари;
  • танлов қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги эркин айланма маблағларига ёки белгиланган сумманинг банк кафиллиги билан тақдим этиладиган маблағларга эга бўлиши;
  • зарур ишларни амалга ошириш учун ишлаб чиқариш базасига, меҳнат ресурслари ва мутахассисларга эга бўлиши;
  • ушбу (шу каби) танлов объектларида ишлаш тажрибасига эга бўлиши;
  • фуқаролик ҳуқуқига эга бўлиш ва шартнома имзолаш ваколатига эга бўлиш;
  • бошқа тенг шароитларда бошланғич баҳоси 1,0 миллиард сўмдан кам бўлмаган қурилиш ва реконструкция ишларини амалга оширишда тажрибаси бўлган кичик бизнес субъектларига берилиши маъқул кўрилади.

Танлов таклифига тайёрлаш ва топшириш учун керак бўладиган барча ҳужжатлар танлов иштирокчилари учун йўриқномада акс эттирилган.

 Танлов ҳужжатларининг бир тўплами (йиғиндиси)нинг баҳоси (нархи) – 150 000 сўм.

Тўлов учун реквизитлар: Ҳ/Р: 22 626 000 200 600 257 001, “Трастбанк” ХАБ, МФО: 00491.

Танлов ҳужжатлари учун учинчи шахсларнинг тўлови тақиқланади.

Танлов ҳужжатларининг рус тилидаги тўлиқ тўпламини ёзма ариза тақдим этилганидан сўнг қуйидаги манзил орқали олиш мумкин:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 77-уй ёки электрон почта орқали: zakupki@rtsb.uz.

Танлов ҳужжатлари ёзма ариза топширилганидан ва белгиланган тартибдаги тўлов амалга оширилганидан сўнг 5 кун ичида кечиктирилмай топширилади. Иштирокчининг ёзма аризаси қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

корхонанинг тўлиқ номи, почта манзили, телефон, электрон почта манзили, Ф.И.Ш. ва боғланувчи шахснинг электрон почта манзили.

Молиялаштириш манбаи: “ЎзРТХБ” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан.

Танлов таклифлари конвертлари қуйидаги манзилга юборилиши мумкин:

100900, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 77-уй. “ЎзРТХБ” АЖ.

Таклифларни тақдим этишнинг сўнгги муддати 2018 йилнинг 22 сентябрь куни соат 12:00 гача.

Танлов таклифлари конвертларини очиш 2018 йилнинг 24 сентябрь куни соат 15:00 да қуйидаги манзил бўйича:

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 77-уйда хоҳлаган қатнашчилар вакиллари иштирокида бўлиб ўтади.

Тўлов валютаси – сўм.

 Тўлов шартлари – пудрат шартномаси имзолангач ва Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги қошидаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази”да рўйхатдан ўтгандан сўнг 5 банк куни ичида 15 фоиз кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилади.

Курилди: 7177