“ЎзРТХБ” АЖ акционерларининг йиллик умумий йиғилиши ҳақида ХАБАРНОМА (2018) | Объявления

07 Май 2018

ҲУРМАТЛИ АКЦИОНЕРЛАР!

“ЎзРТХБ” АЖ Сизларни 2018 йил 25 май куни Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77, “ЎзРТХБ” АЖ нинг маъмурий биносида Биржа акционерларининг Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилади.

Акционерларнинг умуимий йиғилиши ўтказилиш вақти – 16:00

Биржа акционерларининг реестрини тузиш муддати:

  • Умумий йиғилиш ўтказиш ҳақида хабар қилиш учун – 2018 йил 25 апрель
  • Умумий йиғилишда иштирок этиш учун – 2018 йил 21 май

Кун тартиби:

  1. Ҳисоб комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини ва уларнинг ваколат муддатини тасдиқлаш.
  2. “ЎзРТХБ” АЖ нинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш ва биржанинг 2017 йилги бизнес-планининг параметрларини бажариш;
  3. “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгашининг 2017 йилги фаолияти якунларига бағишланган ҳисоботни тинглаш (хусусан, биржани ривожлантириш стратегияига эришиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ҳисобот)
  4. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари ва Корпоратив бошқарув кодексининг 2017 йилги тавсиялари бўйича ҳисоботларни тинглаш;
  5. 2017 йил бўйича биржанинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг хулосаларини тинглаш;
  6. 2017 йилда ҳомийлик ва хайрия мақсадлари учун қилинган тўловларни маъқуллаш, шунингдек, 2018 йилга хайрия ва бошқа беғараз ёрдам учун келгусидаги харажатлар;
  7. “ЎзРТХБ” АЖ нинг Ижрочи органига 2018 йилда тўланадиган мукофотлар ва компенсация миқдорини белгилаш;
  8. “ЎзРТХБ” АЖ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қилинган ишлар ҳақида;
  9. Биржанинг 2017 йилги соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар миқдори, уларнинг тўлов шакли, тартиби ва муддатини аниқлаш;
  10. “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув комиссиясининг аъзоларини сайлаш;
  11. “ЎзРТХБ” АЖ Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш;
  12. Биржа бошқаруви аъзоларининг меҳнат шартномасини узайтириш;
  13. Талаб қилинмаган дивидендларни расмийлаштириш
  14. Янги таҳрирда тасдиқлаш орқали “ЎзРТХБ” АЖ нинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш;
  15. “ЎзРТХБ” АЖ нинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ келишувлар.

Акционерлар Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77, Биржа биносида 2018 йил 10 майдан 2018 йил 20 майгача иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача акционерларнинг Умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиб чиқишлари мумкин.

Йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 25 май куни 15:00 да бошланади, йиғилиш иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш эса соат 15:45 да якунланади.

Йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга ўтишда акционер паспорт ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос тарзда унинг ўрнини босувчи ҳужжатга эга бўлиши керак. Акционер вакилида эса қўшимча равишда тегишли расмийлаштирилган ишончнома бўлиши зарур.

Акционерлар info@uzex.uz ёки info@rtsb.uz  электрон почтасига мурожаат қилишлари мумкин.

Курилди: 12396