Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда, 17-сон, 200-модда; 2005 й., 3-4-сон, 26-модда, 8-9-сон, 69-модда, 21-сон, 151-модда; 2006 й., 41-сон, 414-модда, 46-47-сон, 458-модда, 48-50-сон, 481-модда; 2007 й., 43-сон, 429-модда; 2008 й., 10-11-сон, 63-модда; 2009 й., 52-сон, 560-модда; 2010 й., 6-7-сон, 53-модда, 14-15-сон, 108-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 42-43-сон, 364-модда; 2011 й., 25-сон, 262-модда; 2012 й., 21-сон, 232-модда; 2013 й., 11-сон, 141-модда, 23-сон, 302-модда, 37-сон, 485-модда, 45-сон, 589-модда)
Маҳсулотларни сотишнинг бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, марказлаштирилган тақсимлаш тизимини тугатиш, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, барча хўжалик юритувчи субъектларнинг моддий-техника ресурслари олиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш, бозор нархлари шакллантирилиши механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
республика истеъмолчилари ўртасида лимитларни тақсимлаш тугатиладиган маҳсулотлар турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
махсус белгиланадиган тартиб бўйича сотиладиган моддий-техника ресурсларининг стратегик турлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Маҳсулотларни сотишнинг бозор механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 4-илова берилмайди.
Пахта толасини бозор талабларидан келиб чиқиб сотиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарори билан белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1 ва 2-иловаларга мувофиқ рўйхат бўйича маҳсулотларни биржа ва кимошди савдоларига қўйиш белгиланган тартибда тасдиқланадиган тегишли моддий балансларда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган ҳажмларга мувофиқ амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан, белгиланган муддатларда, моддий балансларнинг тасдиқланган параметрларини бажаришнинг чораклар ва ойлар бўйича жадваллари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарга, маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа орқали қисми — Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига етказилади. Кўрсатиб ўтилган жадваллар асосида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар белгиланган тартибга мувофиқ муддатлар бўйича маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини ишлаб чиқадилар ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқлайдилар, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси уларни биржага етказади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
биржалар 1 ва 2-иловаларга мувофиқ сотилган маҳсулотларнинг ўртача биржа нархи котировкаларини, кимошди савдоларида шаклланган нархларни эса — савдо якунларига кўра ҳар ҳафтада очиқ матбуотда ва Интернет тармоқларидаги ўз саҳифаларида эълон қилишлари шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
монополист корхоналарнинг 1 ва 2-иловага киритилган маҳсулотлари ички бозорда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек биржа (кимошди) савдоларида сотилиши мумкин. Бунда маҳсулотлар (давлат эҳтиёжлари, давлат стратегик захираларини тўлдириш ва янгилаш, давлат буюртмаси бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарувчиларнинг ички тармоқ эҳтиёжлари учун, лимитлар бўйича истеъмолчиларнинг алоҳида тоифаларига сотиладиган маҳсулотлар, электр энергияси, табиий газ ва авиакеросин бундан мустасно) тўғридан-тўғри шартномалар бўйича охирги санада эълон қилинган биржа (кимошди) савдолари котировкаларининг ўртача нархлари бўйича сотилади;
моддий балансларга мувофиқ биржа (кимошди) савдоларида сотишга мўлжалланган маҳсулотлар тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фақат биржа (кимошди) савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдоларида вужудга келган биржа савдолари ўртача нархлари бўйича сотилиши мумкин;
(2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 ноябрдаги 244-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 481-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
монополист корхоналар томонидан монопол маҳсулотлар биржа савдолари ва кимошди савдолари орқали, шунингдек биржа (кимошди савдолари) котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган тақдирда эълон қилинган чекланган нархни ошириб юборганликлари учун уларга рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жазолар қўлланилмайди.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 майдаги 152-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 302-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулотларнинг юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига қўйиш муддатлари ва ҳажмлари бўйича жадваллар бузилган тақдирда қуйидагилар олиб қўйилади:
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан экспортга мўлжалланган маҳсулотларнинг биржа савдоларига қўйилмаган ҳажмини сотишда бошланғич нархдан ортиқча олинган маблағлар;
маҳсулотларни биржа савдоларига қўймаслик сабабли биржа нархларининг ошиши ҳисобига олинган маблағлар.
Кўрсатиб ўтилган маблағларни олиб қўйиш нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва қўллашнинг белгиланган тартиби бузилган тақдирда монополист корхоналар учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(2-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарорига мувофиқ еттинчи — ўнинчи хатбошилар қўшилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биржа савдоларида (кимошди савдоларида) ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олинган 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маҳсулотларга (электр энергияси ва табиий газ бундан мустасно) шартномалар ҳақини олдиндан тўлиқ тўлаш ёки товарларнинг етказиб бериладиган ҳар бир туркуми учун чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш шартларида тузилади. Бунда биржа битишувлари сотувчи ва харидор томонидан тегишли равишда биржа савдосига қўйилган товар умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битишув ҳажмининг10 фоизигача миқдорда гаров таъминоти тўланган ҳолда, ҳисоб-китобларни ҳисоб-китоб-клиринг палатаси орқали ўтказиб амалга оширилади.
(2-бандининг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 октябрдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 43-сон, 429-модда)
3. 2004 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидагича тартиб жорий этилсин, унга кўра:
Олдинги таҳрирга қаранг.
табиий газ истеъмолчилари (аҳоли, бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар, ва 5-иловага* мувофиқ корхоналардан ташқари) тузилган шартномаларга мувофиқ берилган табиий газ ҳақини тўлиқ тўлаган ҳолда, навбатдаги календарь ой бошлангунга қадар шартномаларда назарда тутилган ресурслар ҳажмининг камида 30 фоизи учун аванс тариқасида ҳақ тўлайдилар;
*5-илова берилмайди.
бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар, ва 5-иловага мувофиқ корхоналар тузилган шартномаларга мувофиқ олинган ресурслар ҳақини тўлиқ тўлаган ҳолда, навбатдаги календарь ой бошлангунга қадар шартномаларда назарда тутилган ресурслар ҳажмининг камида 15 фоизи учун аванс тариқасида ҳақ тўлайдилар;
( 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
аҳоли истеъмол қилинган табиий газ учун ой тугагандан кейин 10 кун мобайнида, ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича ёки белгиланган нормативлар бўйича ҳақ тўлайди.
Белгилаб қўйилсинки, 5-иловага мувофиқ корхоналарга ҳақи тўланмаганлиги учун табиий газ беришни қисқартириш белгиланган тартибда энергия билан таъминлашнинг технологик ва авария брони даражасигача, табиий газ беришни тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига биноан амалга оширилиши мумкин.
4. Белгилаб қўйилсинки, истеъмолчилар томонидан 2-иловага киритилган, белгиланадиган нархлар бўйича сотиб олинган маҳсулотдан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва улар қайта сотилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланадиган нархлар бўйича сотиб олинган ресурслар, шунингдек ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган, биржа савдоларида сотиб олинган қайта сотилиши тақиқланган ресурслар истеъмолчилар томонидан қайта сотилиши ҳоллари аниқланган тақдирда қайта сотишдан олинган даромад Вазирлар Маҳкамасининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорида назарда тутилган тартибга мувофиқ олиб қўйилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Ресурсларни қайта сотиш ҳолларига йўл қўйган корхоналар раҳбарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиладилар.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, «Ўздавнефтгазинспекция», «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзиккиламчиранглиметалл» очиқ акциядорлик жамияти, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзэлтехсаноат» ва «Ўзпахтасаноат» уюшмалари, ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда бир ой муддатда 1 ва 2-иловаларга киритилган маҳсулотларнинг ҳар қайси тури бўйича маҳсулотни биржа ва кимошди савдоларига қўйиш ва сотишнинг пухталаштирилган тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Бунда тартибда шартнома мажбуриятлари бажарилиши, ўз вақтида ҳақ тўланиши ва шартнома интизомини бузганлик учун жарима белгиланиши устидан қатъий назорат қилиш механизми назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси лицензия битимларига мувофиқ биржа котировкалари ва кимошди савдолари нархлари ҳар ҳафтада оммавий ахборот воситаларида ўз вақтида эълон қилиниши ва уларнинг ишончлилиги устидан қатъий назоратни таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 5 февраль,
57-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 февралдаги 57-сон
қарорига
1-ИЛОВА
Республика истеъмолчилари ўртасида лимитларни тақсимлаш тугатиладиган маҳсулотлар турлари рўйхати
1. Иккиламчи алюминий
2. Тозаланган мис
3. Металл рух
4. Кабель-сим маҳсулотлари
5. Чигит шулхаси
6. Шрот (кунжара)
7. Ем бўладиган дон
8. Оқишоқ
9. Қанд-шакар
10. Ун (2004 йил II ярим йиллигидан бошлаб)
11. Ўсимлик мойи
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 февралдаги 57-сон
қарорига
2-ИЛОВА
Махсус белгиланадиган тартиб бўйича сотиладиган моддий-техника ресурсларининг стратегик турлари рўйхати
1. Электр энергияси
2. Табиий газ
3. Автомобиль бензини
4. Дизель ёқилғиси
5. Ёқилғи мазути
6. Авиация керосини
7. Кўмир
8. Пахта момиғи
9. Минерал ўғитлар
10. Қора металлар прокати
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Полиэтилен
12. Суюлтирилган газ
13. Цемент
14. Шифер.
(11—14-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 ноябрдаги 244-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48—50-сон, 481-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 февралдаги 57-сон
қарорига
3 -ИЛОВА
Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом рўйхати қарорга 2-иловада келтирилган моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартибини назарда тутади.
2. Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари белгиланган тартибга мувофиқ тасдиқланадиган моддий балансларда белгиланади ва улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
экспортга етказиб бериш;
давлат эҳтиёжлари учун, шу жумладан махсус истеъмолчиларга етказиб бериш;
давлат стратегик захирасини тўлдириш ва янгилаш учун етказиб бериш;
белгиланган тартибда тасдиқланган давлат буюртмаси ҳажмларига мувофиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун етказиб бериш;
ишлаб чиқарувчиларнинг тармоқ ичидаги эҳтиёжлари учун ҳажмлар;
истеъмолчиларнинг алоҳида тоифаларига лимитлар;
маҳсулотларни биржа ва ким ошди савдоларида сотиш ҳажмлари;
истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича етказиб бериш.
3. Давлат эҳтиёжлари таркибида, моддий-техника ресурслари спецификасига кўра, бюджет ташкилотларининг уларга ажратилган бюджет маблағлари доирасидаги эҳтиёжлари, белгиланган нормативлар ва ажратилган бюджет маблағлари доирасида давлат стратегик захирасини тўлдириш ва янгилаш, белгиланган тартибда тасдиқланган давлат буюртмаси ҳажмларига мувофиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобга олинади.
4. Маҳсулотлар давлат эҳтиёжлари, давлат стратегик захираси ресурсларини тўлдириш ва янгилаш, давлат буюртмасига мувофиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарувчиларнинг тармоқ ичидаги эҳтиёжлари учун, истеъмолчиларнинг айрим тоифаларига лимитлар бўйича, электр энергияси, табиий газ ва авиакеросин эса – шунингдек истеъмолчилар билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган (эълон қилинган ёки белгиланадиган) нархлар бўйича сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги авиакеросинни «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг нефтни қайта ишлаш заводлари билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган белгиланган нархлар бўйича сотиб оладилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
5. Амалдаги қонун ҳужжатларида монопол маҳсулот сифатида белгиланган маҳсулотларни биржа (кимошди) савдоларига қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган белгиланган нарх даражасидаги бошланғич нарх билан амалга оширилади.
Маҳсулотлар биржа ва кимошди савдоларида талаб ва таклифнинг бозор нархлари бўйича сотилади. Биржалар ҳар ҳафтада очиқ матбуотда ва Интернет тармоқларидаги ўз саҳифаларида сотилган маҳсулотнинг ўртача биржа нархи котировкаларини (кимошди савдоси нархларини) эълон қилишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулотларни биржа ва кимошди савдолари орқали сотишда бошланғич нархдан ортиқча олинган пул маблағлари ишлаб чиқарувчи корхоналар (сотувчилар) тасарруфига ўтади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 262-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Монополист корхоналарнинг маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек биржа (кимошди) савдоларида сотилади. Бунда маҳсулотлар тўғридан-тўғри шартномалар бўйича охирги санада эълон қилинган биржа (кимошди) савдолари котировкаларининг ўртача нархлари бўйича сотилади, мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ сотиладиган маҳсулотлар бундан мустасно.
Моддий балансларга мувофиқ биржа (кимошди) савдоларида сотишга мўлжалланган маҳсулотлар тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фақат биржа (кимошди) савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдоларида вужудга келган биржа савдолари ўртача нархлари бўйича сотилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 ноябрдаги 244-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48—50-сон, 481-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Монопол маҳсулотни биржа ва кимошди савдолари орқали, шунингдек биржа (кимошди савдолари) котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотадиган монополист корхоналарга рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган эълон қилинган ёки белгиланган чекланган нархларни ошириб юборганликлари учун жазолар қўлланмайди.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 майдаги 152-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 302-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулотларнинг юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига қўйиш муддатлари ва ҳажмлари бўйича жадваллар бузилган тақдирда қуйидагилар олиб қўйилади:
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан экспортга мўлжалланган маҳсулотларнинг биржа савдоларига қўйилмаган ҳажмини сотишда бошланғич нархдан ортиқча олинган маблағлар;
маҳсулотларни биржа савдоларига қўймаслик сабабли биржа нархларининг ошиши ҳисобига олинган маблағлар.
Кўрсатиб ўтилган маблағларни олиб қўйиш нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва қўллашнинг белгиланган тартиби бузилган тақдирда монополист корхоналар учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(7-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарорига мувофиқ иккинчи—бешинчи хатбошилар қўшилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)
8. Биржа савдоларида (ким ошди савдоларида) ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олинган маҳсулотлар (электр энергияси ва табиий газ бундан мустасно) юзасидан шартномалар ҳақини олдиндан тўлиқ тўлаш ёки етказиб бериладиган товарларнинг ҳар бир туркуми учун чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш шартлари билан тузилади.
9. Қарорда белгиланган шартларда ҳақини тўлашни ёки аккредитив қўйишни рад этиш «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ харидор томонидан сотувчи фойдасига тўланадиган жарима жазолари қўлланишига олиб келади.
II. Электр энергиясини сотиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Электр энергияси (қуввати)ни истеъмолчиларга етказиб бериш тузилган электр таъминоти шартномалари асосида, электр энергияси учун тегишли тарифлар бўйича, бюджетдан молиялаштириладиган истеъмолчилар учун эса — ажратилган бюджет маблағларига мувофиқ амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
11. Электр энергиясини истеъмолчиларнинг барча тоифаларига етказиб бериш белгиланган тарифларга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Электр энергиясини истеъмолчиларнинг барча тоифаларига (аҳолидан ташқари) ҳар ойда етказиб бериш улар томонидан электр таъминоти шартномасига мувофиқ навбатдаги ой учун назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг камида 50 фоизи учун ҳақ аванс тариқасида тўлангандан кейин амалга оширилади.
Истеъмолчида электр энергияси (қувват) учун ҳақ тўлаш бўйича, шунингдек жарима санкциялари, реактив энергия ва қувватларни қоплаш учун тарифларга устамалар, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси ва пенялар бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда улар томонидан аванс тариқасида тўланган маблағлар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Электр энергияси учун тўлов маиший истеъмолчи томонидан ҳар ойнинг 10 санасигача, аҳолидан тўловларни қабул қилувчи пунктлар ва ташкилотлар орқали амалга оширилади.
Электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш қурилмалари мавжуд бўлган, ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборлари ўрнатилган маиший истеъмолчилар электр энергияси учун тўловни олдиндан ҳақ тўлаш тартиби бўйича амалга оширадилар.
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган ҳақ доирасида амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Истеъмолчининг айби билан электр энергияси электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ҳажмдан кам истеъмол қилинган тақдирда аванс сифатида тўланган маблағлар қайтариб берилмайди ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Электр таъминоти шартномаларида (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб даврида электр таъминоти шартномасида кўрсатилганидан 5 фоиздан ортиқ миқдорда истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фойдасига ҳисоб-китоб даври учун электр таъминоти шартномасида кўрсатилган миқдордан ортиқча жами ҳажм учун электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида жарима санкциялари тўлаш назарда тутилади.
Агар истеъмолчининг амалдаги юкламаси ягона электр энергетикаси тизимининг энг юқори юкламали соатларида электр таъминоти шартномасида назарда тутилганидан 5 фоиздан ортиқ ошиб кетса ҳисоб-китоб даври охирида амалдаги юкламанинг ортиб кетган жами қисми учун қайта ҳисоб-китоб қилинади ва белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Электр таъминоти шартномасида кўрсатилган электр энергиясининг тегишли ҳажми учун олдиндан ҳақ тўланган тақдирда назарда тутилаётган ўзгаришларгача (жорий ой тугагунгача) 10 кундан кеч бўлмаган муддатда истеъмолчининг таклифига кўра электр энергиясининг шартномадаги ҳажмларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда электр энергияси кам ёки ортиқча олинган деб ҳисобланмайди.
Электр энергиясининг шартномадаги ҳажмларини камайиш томонга ўзгартиришлар, олдиндан ҳақ тўланишидан қатъи назар, амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб туриш шартлари қонунда белгиланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида қарздорлик вужудга келган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб берилишини чеклаш белгиланган тартибда электр таъминотининг авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
III. Табиий газни сотиш тартиби
20. Истеъмолчиларнинг барча тоифаларига табиий газ етказиб бериш газ билан таъминловчи ташкилотлар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича истеъмол қилиш лимитларини белгиламасдан истеъмолчиларнинг буюртманомалари асосида, бюджетдан молиялаштириладиган истеъмолчилар учун эса — ажратиладиган бюджет маблағларига мувофиқ амалга оширилади.
21. Табиий газни истеъмолчиларнинг барча тоифаларига етказиб бериш белгиланган нархларга мувофиқ амалга оширилади.
22. Истеъмол қилинган табиий газ ҳажми ҳақини ўз вақтида тўлайдиган аҳолига табиий газ етказиб бериш чеклашларсиз амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Табиий газ истеъмолчилари (аҳоли, бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар, ва қарорга 5-иловада* кўрсатилган корхоналардан ташқари) берилган табиий газ ҳақини тузилган шартномаларга мувофиқ тўлиқ тўлаган ҳолда шартномаларда назарда тутилган ресурслар ҳажмининг камида 30 фоизининг ҳақини навбатдаги календарь ой бошлангунгача аванс тариқасида тўлайдилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар, ва қарорга 5-иловада* кўрсатилган корхоналар олинган ресурслар ҳақини тузилган шартномаларга мувофиқ тўлиқ тўлаган ҳолда шартномаларда назарда тутилган ресурслар, аҳолига сотиладиган газ ҳажмидан ташқари, ҳажмининг камида 15 фоизининг ҳақини навбатдаги календарь ой бошлангунгача аванс тариқасида тўлайдилар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
25. Аҳоли истеъмол қилинган табиий газ ҳажми ҳақини ой тугагандан кейин 10 кун мобайнида ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари ва белгиланган нормативлар бўйича тўлайди.
26. Табиий газ истеъмолчи айби билан шартномада кўрсатилган миқдордан кам истеъмол қилинган тақдирда аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмайди, улар кейинги истеъмол қилишда ҳисобга олинади.
27. Газ истеъмолчилар томонидан етказиб берувчи билан келишиб олмасдан шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олиниши етказиб берувчига ортиқча олинган газ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ва шартномаларда кўрсатиб ўтилган миқдорларда оширилган ҳақ тўланишига олиб келади.
28. Истеъмолчининг таклифига кўра мўлжалланаётган ўзгартиришларгача 10 кундан кеч бўлмаган муддатда киритилган табиий газнинг навбатдаги ой (чорак) учун ҳажмлари ўзгартирилиши табиий газнинг кўрсатилган ҳажмлари бўйича ортиқча олиш деб ҳисобланмайди.
29. Табиий газ шартномадаги миқдордан кам берилган тақдирда истеъмолчилар ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасида шартномаларда «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жарима жазолари назарда тутилади.
30. Истеъмол қилишнинг ҳисобланган даври бошлангунгача олдиндан ҳақ тўлашни таъминламаган ёки якуний ҳисоб-китоб қилишни шартномаларда белгиланган муддатларда ўз вақтида амалга оширмаган улгуржи истеъмолчиларга табиий газ бериш тўхтатилади.
Табиий газни, шу жумладан аҳолига беришни тўхтатиш шартлари шартномалар тузишда назарда тутилади.
IV. Автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси сотиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Истеъмолчилар билан нефть базалари ўртасидаги шартномаларга биноан тартибга солинадиган белгиланган нархлар бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси давлат стратегик захирасини тўлдириш ва янгилаш учун ҳақи олдиндан 100 фоиз тўланган ҳолда;
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми учун қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига дизель ёнилғиси, етказиб берилган ресурслар ҳақи 60 кун мобайнида тўлиқ тўланган ҳолда, 60 фоизининг ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан сотилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13мартдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 63-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
311. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси нефть базалари томонидан автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга сотиш, ажратилган лимитларга мувофиқ, олдиндан ҳақини 100 фоиз тўлаган ҳолда — чакана нархлар бўйича амалга оширилади.
Бунда бюджет ташкилотлари ажратилган лимитлардан ортиқ автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига биржа савдолари орқали сотиб олишлари мумкин.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Навоий кон-металлургия комбинати, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, шаҳар йўловчи ташиш корхоналарига (автобусларда йўловчи ташиш учун) «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси томонидан сотиш ҳақини 100 фоиз олдиндан тўлаган ҳолда ёки чақириб олинмайдиган аккредетив остида буюртма берилган эҳтиёжга мувофиқ нефть базалари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширилади.
Бунда автомобиль бензинини сотиш белгиланган нархлар бўйича, дизель ёнилғисини эса нефтни қайта ишлаш заводининг нефть базаларигача етказиб бериш учун ташиш тўловлари ва нефть базаларининг устама нархлари улгуржи-сотиш нархлари йиғиндиси сифатида ҳосил бўладиган нархлар бўйича амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 262-модда)
33. Нефть маҳсулотлари экспортга, қоидага кўра, ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан балансларда тасдиқланган ҳажмлар доирасида сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Кейинчалик аҳолига сотиш учун мўлжалланган автомобиль бензини ва дизель ёнилғисининг бозор фондини сотиш тегишли лицензияга эга бўлган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари томонидан автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини сотиб олиш нефть базалари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича чегирмалар ҳисобга олинган чакана нархлар бўйича амалга оширилади.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини аҳолига чакана нархлар бўйича сотадилар.
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси, мазкур Низомнинг 31 — 34-бандларида кўрсатилган ҳажмлардан ташқари, очиқ биржа савдолари орқали сотилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 262-модда)
36. Автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси ресурслари товар-хом ашё биржаларининг очиқ биржа савдоларига «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг нефть базалари томонидан уларнинг ўзларининг брокерлик ўринлари орқали қўйилади. Очиқ биржа савдоларида автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини харид қилиш республика истеъмолчиларининг барча тоифалари томонидан тегишли брокерлар орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Очиқ биржа савдоларида бошланғич нархи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
автомобиль бензинига — чакана нархлар бўйича;
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
дизель ёнилғисига — нефтни қайта ишлаш заводининг нефть базаларигача етказиб бериш учун ташиш тўловлари ва нефть базаларининг устама нархлари улгуржи-сотиш нархлари йиғиндиси сифатида ҳосил бўладиган нархлар бўйича белгиланади.
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 июндаги 185-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 262-модда)
Очиқ биржа савдолари натижалари бўйича шартномалар нефть базалари ва бевосита истеъмолчилар ўртасида ҳақи 100% олдиндан тўланиши шартлари билан тузилади ҳамда етказиб бериш ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш шартларини ўз ичига олади.
Очиқ биржа савдоларида сотиб олинган автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси қайта сотилиши мумкин эмас.
V. Ёқилғи мазутини сотиш тартиби
37. Ёқилғи мазути давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари, Навоий кон-металлургия комбинати, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясига, «Иссиқлик манбаи» минтақавий ишлаб чиқариш бирлашмаларига, «Тошиссиқликмарказ» бирлашмасига тўғридан-тўғри шартномалар бўйича етказиб берилган ресурслар учун 60 кун мобайнида тўлиқ ҳақ тўланган ҳолда 30 фоизи олдиндан тўланадиган белгиланадиган нархлар бўйича сотилади.
38. Республика истеъмолчилари учун балансда назарда тутилган ҳажмларда ёқилғи мазути, мазкур Низомнинг 37-бандида назарда тутилган ҳажмлардан ташқари, истеъмолчиларга биржа савдолари орқали сотилади. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг нефть базалари савдолардаги сотувчилар ҳисобланади. Биржа савдоларида ёқиладиган мазут республика истеъмолчиларининг барча тоифалари томонидан тегишли брокерлар орқали сотиб олинади.
Биржа савдоларига қўйиладиган ёқилғи мазутининг бошланғич нархи эълон қилинадиган нарх даражасида белгиланади.
Биржа савдоларида сотиб олинган ёқилғи мазути қайта сотилиши мумкин эмас.
VI. Кўмир сотиш тартиби
39. Балансдаги тасдиқланган ҳажмларга мувофиқ кўмир сотиш бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларга, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига етказиб берилган кўмир учун 60 кун мобайнида тўлиқ ҳақ тўланган ҳолда ҳақи 30% олдиндан тўланиши шарти билан бошқариладиган нархлар бўйича кўмир сотадиган ташкилотлар билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномаларга кўра амалга оширилади.
40. Кўмир, мазкур Низомнинг 39-бандида назарда тутилган ҳажмлардан ташқари, тузилган шартномага мувофиқ ҳақи 100% олдиндан тўланган ҳолда биржа савдолари орқали сотилади. Биржа савдоларида кўмир қазиб олувчи корхоналар сотувчилар, вилоят кўмир сотиш ташкилотлари (аҳолига сотиш учун) ва республиканинг бошқа истеъмолчилари харидорлар ҳисобланади.
Кўмирни биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархи белгиланган нарх даражасида белгиланади.
VII. Пахта линтини сотиш тартиби
41. Пахта линти экспортга ташқи савдо компаниялари томонидан балансларда назарда тутилган ҳажмларда сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 мартдаги 79-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон, 69-модда)
43. Пахта линти Кўрлар жамияти корхоналарига, Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш бош бошқармасига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасига балансларда назарда тутилган ҳажмларга мувофиқ, ҳақи камида 30% миқдорида олдиндан тўланган ва етказиб берилгандан кейин 60 кун мобайнида тўлиқ тўланган ҳолда прейскурант нархлардан 5% ортиқ бўлган нархлар бўйича сотилади.
44. Пахта линти республика истеъмолчиларига Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали кимошди савдолари орқали миллий валютага сотилади. Кимошди савдоларида пахта линтининг бошланғич нархи прейскурант нархдан паст бўлмаган даражада белгиланади.
45. Пахта линти республика корхоналарига ҳам тўғридан-тўғри шартномалар, ҳам кимошди савдоси натижалари бўйича камида 30 фоизи миқдорида олдиндан ҳақини тўлаш ва етказиб берилгандан кейин 60 кун мобайнида тўлиқ ҳақ тўлаш шарти билан сотилади.
VIII. Минерал ўғитларни сотиш тартиби
46. Минерал ўғитлар:
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларнинг балансларда назарда тутилган ҳажмларда давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятларини бажариши учун — «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари орқали:
давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинмаган маҳсулотлар етиштириш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига — «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари орқали бевосита биржа савдоларида биржа нархлари бўйича ва минерал ўғитларни биржа савдоларида сотиб олувчи ихтисослаштирилган улгуржи корхоналарга ҳақи 100% олдиндан тўланган ҳолда сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Минерал ўғитларни сотишнинг мазкур тартиби давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига аммиакли селитра сотишга татбиқ этилмайди.
(46-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 апрелдаги 204-сон қарори билан тўртинчи хатбоши киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 200-модда)
47. Давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятларини бажариш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитлар сотиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари ўзларининг туманлараро ва туман филиаллари орқали ҳудуд бўйича реал талабни ўрганадилар, буюртманомалар тўплайдилар ва минерал ўғитларнинг аниқ турларини етказиб бериш учун пировард истеъмолчилар — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан шартномалар тузадилар;
б) «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг буюртманомаларини умумлаштириш асосида ҳар йили, 1 октябрдан кечикмай республика вилоятлари бўйича минерал ўғитларга бўлган эҳтиёж прогнозини тузадилар ва уни мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчи корхоналарида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича келгуси йилга дастурни ўз вақтида тайёрлаш учун «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига тақдим этадилар;
в) ишлаб чиқарувчи корхоналардан минерал ўғитларни харид қилиш «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари томонидан ҳар йили ўтказиладиган ярмарка савдоларида ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг эълон қилинган нархлари бўйича амалга оширилади;
г) минерал ўғитлар етказиб бериш тўғрисидаги шартномага маҳсулот учун етказиб берилгандан кейин 60 кун мобайнида узил-кесил ҳисоб-китоб қилган ҳолда маҳсулотнинг етказиб бериладиган ҳар бир туркуми учун олдиндан 30% ҳақ тўлаш шартларида етказиб беришнинг ойма-ой жадвали илова қилинади;
д) «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари минерал ўғитларни пировард истеъмолчиларга — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказиб беришни шартномаларнинг ажралмас қисми ҳисобланган етказиб беришнинг ойлик жадваллари асосида амалга оширадилар. Етказиб бериш маҳсулот учун етказиб берилгандан кейин 60 кун мобайнида узил-кесил ҳисоб-китоб қилган ҳолда етказиб бериладиган маҳсулотнинг ҳар бир туркуми учун олдиндан 30 фоиз ҳақини тўлаш шартларида амалга оширилади.
Аванс тўлови ва (ёки) етказиб берилган минерал ўғитлар учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш кечикишининг барча ҳолларида минерал ўғитларни кейинги етказиб бериш қарз тўлиқ тўлангунгача тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига аммиакли селитра сотиш «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари томонидан, ярмарка савдолари ўтказилмасдан амалга оширилади.
(47-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 апрелдаги 204-сон қарори билан хатбоши киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 200-модда)
48. Минерал ўғитлар экспортга, қоидага кўра, ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тасдиқланган баланслардаги ҳажмлар доирасида сотилади.
49. Технология эҳтиёжларига мўлжалланган минерал ўғитлар балансларда назарда тутилган ҳажмларда ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, 100% миқдорида олдиндан ҳақ тўланган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган белгиланган нархлар бўйича сотилади.
50. Мазкур Низомнинг 47, 48, 49-бандларида санаб ўтилганлардан ташқари минерал ўғитлар ҳажми биржа савдоларида 100% олдиндан ҳақ тўланган ҳолда сотилади.
Минерал ўғитларни ишлаб чиқарувчи заводлар биржа савдоларида сотувчилар сифатида иш кўради. «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари хўжаликларнинг барча тоифаларига кирувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун минерал ўғитлар сотувчи ихтисослаштирилган улгуржи корхоналар биржа савдоларида харидорлар сифатида иш кўради. Минерал ўғитларни биржа савдоларига қўйишдаги бошланғич нарх белгиланган (эълон қилинадиган) нарх даражасида белгиланади.
51. Белгиланган нархлар бўйича тўғридан-тўғри шартномаларга кўра харид қилинган минерал ўғитлар ресурслари қайта сотилиши мумкин эмас.
Биржа савдоларида сотиб олинган минерал ўғитлар ресурсларидан фақат республика ҳудудида фойдаланилади ва улар экспортга етказиб берилиши мумкин эмас.
IX. Қора металлар прокатини сотиш тартиби
52. Балансда ажратилган лимитлар бўйича қора металлар прокатини сотиш тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар қуриш учун сақлаб қолинади.
Истеъмолчиларнинг ушбу тоифаларига қора металлар прокати 100% олдиндан ҳақ тўлаган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган белгиланган нархлар бўйича тўғридан-тўғри шартномаларга кўра сотилади.
Белгиланган нархлар бўйича тўғридан-тўғри шартномаларга кўра харид қилинган қора металлар прокати қайта сотилиши мумкин эмас.
53. Қора металлар прокати республиканинг бошқа истеъмолчиларига биржа савдолари (кимошди савдолари) орқали балансларда назарда тутилган ҳажмларда, шунингдек 100% ҳақи олдиндан тўланган ҳолда биржа котировкалари (кимошди савдолари)нинг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномаларга кўра сотилади. Қора металлар прокатини биржа ва кимошди савдоларига қўйишда бошланғич нарх белгиланган (эълон қилинган ёки қайд этилган) нарх даражасида белгиланади.
Биржа савдоларида сотиб олинган қора металлар прокатидан фақат республика ҳудудида фойдаланилади ва улар экспортга етказиб берилиши мумкин эмас.
54. Қора металлар прокати экспортга, қоидага кўра, ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан балансларда тасдиқланадиган ҳажмларда сотилади.