Биржа тўғрисида

Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси акциядорлик жамияти 1994 йили апрель ойида Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган ва ҳозирги кунда Марказий Осиёдаги энг йирик савдо майдончаси, ҳамда МДҲ мамлакатлари ичида изчил ривожланаётган хомашё биржаси ҳисобланади.

Биржа фаолияти мақсади ва предмети
Биржа фаолияти мақсади ва предмети ўрнатилган қоидалар асосида олдиндан маълум бўлган жойда ва вақтда, очиқ савдоларни ташкил қилиш ва ўтказиш йўли билан биржа товарлари билан савдо қилишга зарурий шароитларни яратишдир. Биржа савдоларини ташкил қилиш ва аниқланган ҳақиқий талаб ва таклиф нисбати асосида биржа товарлари нархларини шакллантириш йўли билан биржа товарлар бозорини яратишдир.

Иш тартиби
Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси душанбадан жума кунигача соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди. Тушлик танаффус соат 13:00 дан 14:00 гача. Кун давомида иккита биржа савдо сессиялари ўтказилади: эрталабки ва кечки. Қолган савдо платформалари ҳафтада 7 кун 24 соат мобайнида иш юритишади.

 

Таркибий тузилма
Юқори орган – ЎзРТХБ акциядорларининг Умумий мажлиси
Бошқарув органи – ЎзРТХБ Кузатув кенгаши
Ижрочи орган – ЎзРТХБ Бошқармаси

“ЎзРТХБ” АЖ биржа савдолари очиқ-ойдинлик, ошкоралик ва мижозларга тенг рақобат шароитларни яратиб бериш тамойиллари асосларида олиб борилади. Биржа савдоси қоидаларига биноан барча савдо иштирокчилари уларнинг мақоми - республика резиденти ёки норезидентлигидан қатъий назар тенг хақ-хуқуқларга эгадирлар.
“ЎзРТХБ” АЖ миллий ва хорижий компанияларни республикада ишлаб чиқариладиган юқори ликвидли товар активлари, шу жумладан қора ва рангли металлар, нефть маҳсулотлари, пахта толаси, минерал ўғитлар, шакар, буғдой уни, дон ва бошқалар билан тенг хуқуқлик асосида таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Биржа Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида жойлашган. Биржа кўп тармоқли савдо инфратузилмасига эга. Унинг таркибий тузилмасига республикамизнинг барча вилоятларининг марказларида жойлашган 13-филиаллари киради. Шунингдек, ҳозирги кунда мижозларга 200-дан зиёд савдо майдончалари ва 800-брокерлик идоралари биржа хизматларини кўрсатиб келишмоқдалар.

Технологиялар

Биржада 5- савдо платформалари фаолият юргазади:

 

  • Биржа электрон савдо тизими (автоматлаштирилган савдо-сотиққа тегишли талабларни йиғиш ва уларга жавоб бериш электрон савдо тизими);
  • Кўргазма-ярмарка савдоларнинг электрон савдо тизими;
  • Давлат харидлари бўйича электрон савдолари (бошланғич нархни пасайтиришга қаратилган аукцион савдолар);
  • Корпоратив харидлар бўйича электрон савдолари (бошланғич нархни пасайтиришга қаратилган аукцион савдолар).
  • Электрон каталог (энг зарур товарларни давлат харидини электрон кўринишда ўтказиш усули).

 

Биржа савдолари

Биржа савдолари электрон тизими асосида олиб борилади. Савдоларга тизимли равишда бир турдаги стандарт хусусиятга эга, бошқа ишлаб чиқарувчи товарлари ёки бошқа товарлар партияси билан ўзаро алмашувчи товарлар қўйилади.

Биржа савдосининг асосий афзалликлари қуйидагилар:
•  юқори малакали савдо ходимлари хизматидан фойдаланиш имконияти;
•  воситачи-брокерларни танлаб олиш имконияти;
•  ҳаражатларни оширмасдан савдо ҳажмини кўпайтириш;
•  битимларни бажарилишини кафолатланганлиги;
• брокерлар идораси орқали савдо операцияларни амалга оширишда шу хизматларига маълум бир фоизига тенг миқдорда тўлов ўтказиш имконияти;
•  савдо операцияларнинг тезкорлиги;
• барча савдо иштирокчилари учун корхона ҳажми, бирор тармоқ ёки идорага мансублиги, ҳудудий жойилашувидан қатъий назар тенгликни таъминланганлиги;
•  бозорнинг юқори даражада ликвидлиги;
•  битимларни амалга оширишда операцион ҳаражатларни камлиги;
• савдоларда кўплаб харидорлар/сотувчиларнинг иштироки ҳисобига шаклланган кучли рақобат асосида оптимал бозор баҳосини аниқлаш имконияти.

Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи брокерлик жойини ўрнатилган тартибда олган биржа аъзоларига берилади.
Биржа савдолари  платформасида фақатгина биржа товарлари савдога чиқарилади. “Биржа товари” тушунчасига - ўз сифати, тузилиши билан бир турдаги хусусиятга эга бўлган, ўзининг асосий ва аниқловчи параметрлари билан худди шундай бошқа ишлаб чиқарувчининг ёки бошқа партиядаги товар билан ўзаро алмашинувчанлик хусусиятига эга бўлган товар киради ва у доимий равишда савдоларга чиқарилиши шарт.
ЎзРТХБ савдолари ҳар куни, шанба ва якшанбадан ташқари, Тошкент вақти билан 9:30 дан 17:00 гача ўтказилади. Ташқи иқтисодий фаолият олиб борувчи маҳаллий ва хорижий иштирокчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2005 йили 4-мартдан бошлаб ЎзРТХБда валюта савдо майдончаси ишга туширилган, у ерда биржа савдоларига эркин айрбошланадиган валютада қўйиладиган ҳар қанча миқдордаги юқори ликвидлик маҳсулотларни сотиб олиш имконияти бор.

Кўргазма-ярмарка савдолари

Кўргазма-ярмарка савдо товарларига хусусиятларидан қатъий назар, фуқаролик муомаласида бўлган товарлар, шу жумладан, индивидуал хусусиятга эга бўлган ва савдоларга мунтазам равишда чиқарилмайдиган ёки камдан-кам чиқариладиган товарлар киради.
Савдолар интернет орқали реал вақт режимида олиб борилади, савдо бўйича ҳисоб-китоблар ҳам он-лайн режимида амалга оширилади.

Тизимнинг афзалликлари:
Вақт тежамкорлиги – савдо тизимида рўйхатдан ўтиш жараёнининг соддалиги;
Савдоларга кечаю кундуз кира олиш;
Маблағ тежамкорлиги – реклама хизматлари учун қўшимча маблағ талаб этилмайди;
Воситачилар сонини минимал даражадалиги;

Электрон харидлар

Электрон харидлар давлат ва корпоратив ҳаридлар бўйича бошланғич нархни пасайтиришга қаратилган аукцион савдолардан ташкил топган.
Электрон савдолар Ўзбекистон бўйлаб интернет орқали реал вақт режимида олиб борилади.
Давлат харидлари буюртмачиларига 20 мингдан зиёд бюджет ташкилотлари киради.
Корпоратив харидлар буюртмачиларига 3 мингдан зиёд табиий монополия субъектлари, давлат унитар корхоналар ва устав жамғармасида 50% дан ортиқ қисми давлатга тегишли бўлган хўжалик корхоналари киради.

Электрон каталог

Электрон каталог - давлат харидларини амалга ошириш усули бўлиб, унда буюртмачи тизимлаштирилган электрон каталогдан етказиб берувчилар томонидан жойлаштирилган товарни танлайди. Электрон каталог биржанинг махсус ахборот порталида етказиб берувчилар томонидан буюртмачиларга йўналтирилган таклифлардан шаклланади.