Хабарлар


АИ-91 автобензини бўйича ҳафталик котировка бошланғич нарх даражасида сақланди

2019 йилнинг 12-16 августларида ўтказилган биржа савдо якунларига кўра, «ЎзРТХБ» АЖ биржа савдоларига жами 1485,0 тонна АИ-91 русумли автомобиль бензини қуйилди. Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх, унинг бир тонна учун 6112,1 минг сўмни ташкил этди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 12 АВГУСТ - 18 АВГУСТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 12-18 августларида “ЎзРТХБ” АЖ да 765,3 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 8% га ўсиб, 422,9 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

АИ-91 русумли автобензин биржада деярли бошланғич нархда сотилди

2019 йил 15 август куни «ЎзРТХБ» АЖ биржа савдоларига жами 720,0 тонна АИ-91 русумли автомобиль бензини қуйилди. Жумладан, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ биржа савдоларига 600,0 тонна, ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ 120,0 тонна АИ-91 русумли бензинини сотув учун қўйишди. Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх, унинг бир тонна учун 6216,4 минг сўмни ташкил этди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 5 АВГУСТ - 11 АВГУСТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 5-11 августларида “ЎзРТХБ” АЖ да 795,4 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 391,5 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Наманган ва Фарғонада “ЎзРТХБ” АЖнинг навбатдаги матбуот анжуманлари ўтказилди

2019 йил 8-9 август кунлари “ЎзРТХБ” АЖ томонидан Наманган ва Фарғонада “Маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқишда “ЎзРТХБ” АЖ хорижий савдо майдончаларининг афзалликлари” мавзусида семинарлар бўлиб ўтди. Семинарлар доирасида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжуманлари ҳам ўтказилди. Тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчиликни “ЎзРТХБ” АЖ биржа савдолари орқали маҳаллий товарларни экспорт қилиш имкониятлари билан таништиришдан иборат бўлди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ янги электрон логистика порталини ишга туширди

“ЎзРТХБ” АЖ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда тест режимида www.mytransport.uz янги логистика порталини ишга туширди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 29 ИЮЛЬ - 4 АВГУСТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 29 июлдан 4 августгача бўлган даврда “ЎзРТХБ” АЖ да 784,7 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 416,1 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Аи-91 русумли бензин бозор нархларида баҳоланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июндаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги” қарорига мувофиқ 2019 йил 15 августдан бошлаб Аи-91 русумли автомобиль бензиннинг чакана нархи биржа савдолари орқали белгиланади.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ вакиллари Нью-Йоркда инвестицион форумда иштирок этдилар

2019 йилнинг 22 июль куни Нью-Йорк шаҳрида "Ўзбекистон капитал бозоридаги имкониятлар" мавзусида инвестицион форуми бўлиб ўтди.

Батафсил