Вакансиялар

                  “ЎзРТСБ” АЖ да ишлашнинг афзалликлари
 
Белгиланган иш вақти: 9:00 дан 18:00 гача
5 кунлик иш ҳафтаси
24 кундан кам бўлмаган меҳнат таътили
Ходимларни мукофотлаш, қўшимча рағбатлантириш тизими мавжудлиги
Иш давомида касбий-малакавий билимларни ошириш имконияти
Биржа ишининг ҳақиқий билимдонларидан бўлган  ходимлардан иборат аҳил жамоада ишлаш
Электрон тижорат сохасида жадал ривожланувчи  обрўли ташкилотда ишлаш
 
 
“ЎзРТСБ” АЖ  қуйидаги  лавозимларга  номзодларни таклиф этади:
 
ИШ ЮРИТУВЧИ (Вақтинчалик вакансия – ҳомиладорлик ва туғруқ таътили, бола парваришлаш таътилига чиқадиган  ходимнинг ўрнида)
 
Лавозим мажбуриятлари:
Келган хат-хабарларни бирламчи ишлов ва муҳокама қилиш. 
Жорий ҳужжатлар ҳисобини юритиш,  ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш ва  бўлинмаларнинг маъсул ижрочи ходимларига тарқатиш.
Қўнғироқларни қабул қилиш, маълумотларни маъсул ходимларга етказиш.
Раҳбар қабулига келган фуқаролар билан боғлиқ бўлган ташкилий жараёнлар.
Электрон ҳужжат айланмаси бўйича  иш юритиш.
Электрон почта  билан ишлаш.
Биржа раҳбарининг хизмат топшириқларини бажариш.
 
Номзодга қўйилган талаблар:
Жинси: Аёл
Ёши: 35 ёш ва ундан катта
Маълумоти:Ўрта-махсус
Тиллар билиши: Ўзбек ва рус тилларида эркин сўзлашиш,   саводли имло  ва оғзаки нутқга эга бўлиш,
Зиёли, хушсурат ташқи кўриниш,
Котиба ёки иш юритувчилик лавозимида камида 3 йиллик иш тажрибасига  эга  бўлиш,
 
Компьютер воситасида эркин ишлай олиш :
Ахборот технологиялари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириш методларини билиш.
 
 
УМУМИЙ БЎЛИМ МУТАХАССИСИ
 
Лавозим мажбуриятлари:
Олинган ахборотлар-маълумотларни таҳлилий баҳолаш мақсадида таҳлилий –тадқиқот ишлари олиб  бориш, амалий хулосалар ишлаб чиқиш;
Ахборот ва маълумотлар йиғиш;
Расмий  учрашувларда, музокараларда,хизмат сафарларида қатнашиш;
Иш ҳужжатларини ишлаб  чиқиш  ва юритиш;
Раҳбарият учун тақдимотлар тайёрлаш.
 
Талаблар:
Жинси: Эркак
Маълумоти: Олий
Иш тажрибаси: 2-3 йилдан кам бўлмаган иш стажи
 
Катта ҳажмдаги маълумот билан ишлай олиш ва таҳлил қила олиш қобилияти,
Маъсулиятлилик, киришувчанлик, ижро интизоми, стрессга чидамлилик,
Тиллар билиш даражаси:
-Ўзбек ва рус  тилларида  эркин сўзлашиш, юқори саводли имло ва нутқга эга  бўлиш.
 
Компьютерда эркин ишлай олиш, маълумотлар ва ахборотларни таҳлил қилиш;
Компьютер технологиялари  воситасида  ҳужжатларни расмийлаштириш.
 
 
ЮРИДИК ХИЗМАТ БОШ МУТАХАССИСИ
 
Лавозим мажбуриятлари:
-Юридик ҳужжатлар тузиш (далолатномалар, даъво ҳужжатлари, раддия, шартномалар, ишончномалар ва ҳ.к.)
-Барча бўлинмалар  ходимларига қонунчилик моддалар шарҳлари ва уларни  амалиётда  қўллаш бўйича маслаҳат бериш,
- Суд йиғилишлари, бошқа давлат органлари музокараларида  ташкилот манфаатларини  ҳимоя  қилиш,  ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан чақиртирилган ходимларни бирга   кузатиб бориш ва ҳ.к.
-Арбитраж комиссияси фаолиятини юритиш, шунингдек, комиссия йиғилишида комиссия раиси ёки   аъзоси  сифатида  иштирок  этиш; кўрилаётган  масалаларга  ҳуқуқий жиҳатдан баҳо  бериш, комиссия қарорини тузиш, комиссия  ишини доимий таҳлил қилиб  бориш;
Арбитраж комиссияси ишини мукаммалаштириш бўйича таклифлар китритиб бориш, баҳс-мунозаралар пайдо бўлиш сабабларини тартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.
-Комиссия фаолияти бўйича ҳисоботлар тайёрлаш.
 
Талаблар:
-Юридик соҳадаги олий маълумот, 
-Ҳуқуқшуноcликда 2 йилдан кам бўлмаган иш стажи, 
-Фуқаролик ва хўжалик ҳуқуқи билимларига эга бўлиш, 
-Юридик жиҳатдан мукаммал бўлган хужжатларни туза олиш (далолатнома, шартнома, даъво ҳужжатлари)
-Услубий қўлланма-ҳужжатлар тузиш тажрибасига эга бўлиш.
 
          
Ички аудит хизмати аудитори.
 
Умумий талаблар:
25 ёшдан 40 ёшгача,
Яшаш жойи: Тошкент ш.
Олий маълумот (молия, иқтисод   мутахассисликлари бўйича)
Хорижий давлатларда  таълим олган номзодларнинг дипломлари Ўзбекистон Республикаси Давлат Тест Маркази томонидан нострификация қилинган бўлиши лозим.
 
Иш тажрибаси ва билим-кўникмаларига талаблар:
Бухгалтерия сохасида, жумладан  бош бухгалтер лавозимида  5 йилдан кам бўлмаган иш  стажи;
Ўзбекистон Республикаси  солиқ  кодекси ва молия-хўжалик сохасига оид қонунчилик сохасидаги билимлар;
Корхонанинг  молиявий –хўжалик  фаолиятини иқтисодий тахлил қилиш усуллари;
Ички аудит стандартлари, аудиторлик  методикаси ва жараёнларини билиш;
Бухгалтерия ҳисобини  юритиш, ҳисоботлар тузиш тартиби, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари;
Ревизия ва текширувлар  ўтказиш ўтказиш тартиби;
Пул муомаласи, кредит, нархлаш калькуляцияси тартиби;
Равон нутқ ва имловий билим;
Хужжатлар  ва  ҳисоботлар  тайёрлаш бўйича  тажриба;
Компьютер воситасида эркин ишлай олиш.
 
Лавозим мажбуриятлари:
Корхона  ва  филиалларнинг солиқ  ҳисоби, бухгалтерия ва молиявий ҳисоботларнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан ички  аудит  ўтказиш;
Бизнес  жараёнларининг хавф-хатарини баҳолаш;
Ўтказилан ички аудит натижаларини баҳолаш, текширув хулосаларига  кўра  тавсиялар  ишлаб  чиқиш;
Аудит  текшируви  натижаларини  ифодаловчи маълумотларни  ўз  вақтида, белгиланган тартибда расмийлаштириш;
Ўтказилаг  ички  аудит  натижалари бўйича ҳисоботларни “Ички Аудит хизмати тўғрисида”ги  меъёрий хужжати  пунктларига  мувофиқ тарзда  тайёрлаш;
Ойлик иш ҳақи номзодга  суҳбат давомида эълон қилинади.

 

Боғланиш:
Тел. (+99871) 213-33-08, 213-33-18

Электрон манзил: hr@rtsb.uz

 

Ягона интерактив давлат хизматлар портали да ЎзРТХБ нинг вакансиялар бўлими.