Раҳбарият ва таркибий тузилма

17.11.2017 йилда акционерларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган ташқилий тузилмадан олинган изоҳли хат “ЎзРТХБ” АЖ ижро органи томонидан жорий ташкилий тузилма танқидий кўриб чиқилди. Структурага тақдим этилган бошқарув персоналининг сони қуйидагича оптималлаштирилди: 

-Назорат бўйича Директор ва мажбуриятларини қайта тақсимлаш ҳисобидан персонални бошқариш  лавозимини қисқартириш;

-Персонални бошқариш хизматини назорат бўлими билан қўшиш;

-Электрон тижорат ва харидларни ташкил этиш бўйича янги бўлимни ташкил этиш;

-Директорга бўйсунувчи бўлимлар тузилмасини ўзгартириш.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда “ЎзРТХБ” АЖ даги ходимлар сони тасдиқлаш учун 191 нафарни ташкил этади. Хусусан, маъмурий-бошқарув персонал – 90 киши, мутахассислар – 48 нафар, техник персонал – 21 нафар, кичик хизмат кўрсатувчи персонал – 32 нафар. 

 
"ЎзРТХБ" АЖ ички тузилмаси Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги" қонунга асосан тасдиқланган - PDF (128Kb).
"ЎзРТХБ" АЖнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий филиаллари ҳамда уларнинг функциялари Бошқарув Раисининг " ЎзРТХБ АЖнинг таркибий тузулмалари ва ходимларнинг функционал вазифалари тў?рисидаги низомларни тасди?лаш ?а?ида"ги №104-П 31 июль 2015 й.  Буйру?и билан тасди?ланган -  PDF (144Kb).
"ЎзРТХБ" АЖ Раисининг вазифалари (Ибрагимов Фарохидин Фархотович)

ЎзРТХБ АЖ нинг фаолиятини бошқариш, қонунларни, Президент қарорларини, фармонларини, Ҳукумат буйруқларини, акциядорлар умумий мажлисининг, Назорат кенгашининг ва Бошқарманинг қарорларини бажарилишини назорат қилиш;

Ўз фаолиятини “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни, АЖ “ЎзРТХБ” Низоми ва биржа фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар  асосида олиб боради;

АЖ “ЎзРТХБ” нинг иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Штат жадвалини тасдиқлайди, АЖ “ЎзРТХБ” ишчилари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, ходимларга иш учун шароитлар яратилишини ва маошларини ўз вақтида берилишини таъминлайди;

“ЎзРТХБ” АЖни малакали кадрлар билан таъминлашда, уларнинг билими, малакаси, тажриба ва қобилиятларини самарали қўллашда чоралар кўради;  

Акционерларнинг умумий мажлиси ва Назорат кенгаши учун белгиланган муддатларда ўзига тегишли соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот беради;

Тегишли органларга статистик ҳисоботларнинг тўлиқлигини ва вақтида бажарилишини таъминлаб беради;

Меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган биржада амал қиладиган ички расмий ҳужжатларни тасдиқлайди;

Хўжалик келишувларини ва шартномаларини тузади;

Барча кредит ва молиявий ҳужжатларда биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга;

Бухгалтерлик, молиявий ҳужжатлар ва биржада ишлаб чиқилган керакли ҳужжатларга имзо қўяди;

“ЎзРТХБ” АЖ ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқ ва фармойишларни чиқаради;

Масалаларни ўз ҳуқуқлари доирасида ҳал қилади ва айрим вазифаларни бошқа лавозимдаги ходимларга – раис ўринбосари, бўлим бошлиқлари, биржанинг ҳудудий филиаллари директорларига топширади. 

Раҳбариятнинг фуқароларни қабул қилиш жадвали
Истиқболли ривожлантириш бўйича директорнинг вазифалари (Абдуганиев Азиз Ибрагимович)
Мавжуд электрон савдо платформаларини ривожлантириш ишларини ташкиллаштиради, ташкилот умумий концепцияси ва ривожлантириш мақсадларини белгилаб беради;
Бизнес режа ва ривожлантириш стратегияси жараёнларини мувофиқлаштиради;
Электрон тижорат соҳасида ташкилот фаолиятининг янги йўналишларини белгилайди;
 
Қуйидаги бўлимларни бошқаради:
Стратегик ривожлантириш бўлими;
Ахборот-таҳлил бўлими;
Ахборот технологияларни риволантириш бўлими.
 
Савдоларни ташкил этиш бўйича директорнинг вазифалари (Муталибов Жахонгир Абдуфаттохович)
Қонунга мувофиқ савдоларни ташкил этиш билан шуғулланади;
Вилоят филиаллари ишини мувофиқлаштиради;
Савдони ташкил этиш ва бажарилиши натижаларининг умумий ёндашувини белгилайди;
 
Қуйидаги бўлимларни бошқаради:
Маклериат;
Электрон тижорат ва харидларни бошқариш бўлими.
 
Молия ва корпоратив бошқарув бўйича директор (Прокудина Кристина Александровна)
Ташкилотнинг кенг миқёсдаги молиявий фаолиятини амалга ошириш, барча ҳисоб рақамлардаги ҳисоб – китоб ишлари устидан назорат олиб бориш бўйича жавобгардир. 
 
Қуйидаги бўлимларни бошқаради:
Бухгалтерия;
Молиявий таҳлил ва корпоратив муносабатлар хизмати;
Ҳисоб-китоб клиринг палатаси устидан раҳбарликни амалга оширади.
 
Харидлар ва ишлар бошқаруви бўйича директор (Зуннунов Бунёд Бахромович)
Корхонанинг фаолиятини таъминлайди, жумладан, моддий техника базасини таъминлаш, мол- мулк ва асбоб ускуналардан тўғри фойдаланишни ташкил этиш бўйича масъулдир.
 
Қуйидаги бўлимларни бошқаради:
Харид бўлими;
Мулкларни бошқариш хизмати;
Мурожаатлар билан ишлаш бўлими (канцелярия, сall-марказ).