Вакансиялар

                  “ЎзРТСБ” АЖ да ишлашнинг афзалликлари
 
Белгиланган иш вақти: 9:00 дан 18:00 гача
5 кунлик иш ҳафтаси
24 кундан кам бўлмаган меҳнат таътили
Ходимларни мукофотлаш, қўшимча рағбатлантириш тизими мавжудлиги
Иш давомида касбий-малакавий билимларни ошириш имконияти
Биржа ишининг ҳақиқий билимдонларидан бўлган  ходимлардан иборат аҳил жамоада ишлаш
Электрон тижорат сохасида жадал ривожланувчи  обрўли ташкилотда ишлаш
 
 
“ЎзРТСБ” АЖ  қуйидаги  лавозимларга  номзодларни таклиф этади:
 
              Ички аудит хизмати аудитори.
 
Умумий талаблар:
25 ёшдан 40 ёшгача,
Яшаш жойи: Тошкент ш.
Олий маълумот (молия, иқтисод   мутахассисликлари бўйича)
Хорижий давлатларда  таълим олган номзодларнинг дипломлари Ўзбекистон Республикаси Давлат Тест Маркази томонидан нострификация қилинган бўлиши лозим.
 
Иш тажрибаси ва билим-кўникмаларига талаблар:
Бухгалтерия сохасида, жумладан  бош бухгалтер лавозимида  5 йилдан кам бўлмаган иш  стажи;
Ўзбекистон Республикаси  солиқ  кодекси ва молия-хўжалик сохасига оид қонунчилик сохасидаги билимлар;
Корхонанинг  молиявий –хўжалик  фаолиятини иқтисодий тахлил қилиш усуллари;
Ички аудит стандартлари, аудиторлик  методикаси ва жараёнларини билиш;
Бухгалтерия ҳисобини  юритиш, ҳисоботлар тузиш тартиби, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари;
Ревизия ва текширувлар  ўтказиш ўтказиш тартиби;
Пул муомаласи, кредит, нархлаш калькуляцияси тартиби;
Равон нутқ ва имловий билим;
Хужжатлар  ва  ҳисоботлар  тайёрлаш бўйича  тажриба;
Компьютер воситасида эркин ишлай олиш.
 
Лавозим мажбуриятлари:
Корхона  ва  филиалларнинг солиқ  ҳисоби, бухгалтерия ва молиявий ҳисоботларнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан ички  аудит  ўтказиш;
Бизнес  жараёнларининг хавф-хатарини баҳолаш;
Ўтказилан ички аудит натижаларини баҳолаш, текширув хулосаларига  кўра  тавсиялар  ишлаб  чиқиш;
Аудит  текшируви  натижаларини  ифодаловчи маълумотларни  ўз  вақтида, белгиланган тартибда расмийлаштириш;
Ўтказилаг  ички  аудит  натижалари бўйича ҳисоботларни “Ички Аудит хизмати тўғрисида”ги  меъёрий хужжати  пунктларига  мувофиқ тарзда  тайёрлаш;
Ойлик иш ҳақи номзодга  суҳбат давомида эълон қилинади.

 

Боғланиш:
Тел. (+99871) 213-33-08, 213-33-18

Электрон манзил: hr@rtsb.uz

 

Ягона интерактив давлат хизматлар портали да ЎзРТХБ нинг вакансиялар бўлими.