Маклериат

Биржа савдолари – Ўзбекистон Республика товар хомашё биржасининг энг фаол савдо майдончаларидан бири ҳисобланади. Савдоларни ташкил қилиш ва ўтказиш, ҳамда уларнинг натижаларини расмийлаштириш маклериатнинг асосий вазифаларига киради.

Шунингдек маклериат биржа аъзоларини аккредитация қилиш, трейдерларини савдода иштирок этиш учун рухсат бериш ва уларни Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Биржа савдо қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиш ишларини олиб боради. Биржа савдоларини тайёрлаш ва ўтказишга доир масалалар бўйича филиаллар ва савдо майдончалар ишини мувофиқлаштиради.

Бўлим биржа маҳсулотлари номенклатурасини кенгайтириш ва биржа савдолари айланмасини оширишга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фаол ишлар олиб боради. Бундан ташқари маклериат экспорт биржа савдоларини ўтказиш, уларни рўйҳатга олиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси электрон базасига киритиш ишларини ҳам олиб боради.

Маклериат тўғрисида Низом  PDF (149Kb)

Бош маклер – Иброгимов Исломбек Султонбекович  

Телефон: 213 33 07 (ички рақам: 1107)

Электрон манзил: glavmakler@rtsb.uz