Хабарлар


2019 ЙИЛ 15-21 АПРЕЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 15-21 апрелларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1,05 трлн сўмлик битимлар тузилди. Бу эса аввалги ҳафтадаги натижадан 6,7 %га юқори эканлигини кўрсатди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 23% га ўсиб, 519,8 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Биржа Раиси Сурхондарё вилояти фуқароларини қабул қилди

2019 йил 16 апрелда “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарув раиси Фарохидин Ибрагимов жойларда аҳоли ўртасида муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятида очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказди. Тадбирда “ЎзРТХБ” АЖнинг Сурхондарё вилояти филиали раҳбарияти, мутахассислар ва брокерлари ҳам иштирок этдилар.

Батафсил

2019 йил 8-14 апрель кунлари учун савдо натижалари

2019 йилнинг 8 апрелидан 14 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 987,6 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 12,7 %га юқори эканлигини кўрсатди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 13,1% га пасайиб, деярли 422,8 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Давлат харидлари бўйича халқаро форуми бўлиб ўтди

2019 йилнинг 10-13 апрелларида Тошкентда харидлар, касбий ахлоқ, бошқарув ва ошкоралик бўйича XV Форум (PRIMO) бўлиб ўтди. 2005 йилдан бошлаб мазкур тадбир ҳар йили Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг бирида ўтказилиб, ушбу тадбир миллий давлат харидлар тизимини ислоҳ этиш ва тажриба алмашиш платформаси вазифасини бажаради.

Батафсил

"FEAS" халқаро ташкилоти ЎзРТХБ га ташриф буюрди

2019 йил 9 апрель куни Евро-Осиё фонд биржалари федерацияси – “FEAS” Бош котиби Константин Сароян бошчилигидаги делегация ЎзРТХБ га ташриф уюштирди.

Батафсил

2019 йил 1-7 апрель учун савдо натижалари

2019 йилнинг 1 апрелидан 7 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 876,6 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 15,9% га кўтарилиб, деярли 486,6 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

UZEX биржасида олтин сотуви бўйича илк шартнома қайд этилди

Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖ да олтин қуймаси сотуви бўйича бил биржа савдолари ўтказилди. Биржада биринчи олтин харидори “Олмалиқ КМК” АЖ бўлди.

Батафсил

Биржа давлат харидлари бўйича матбуот анжуманини ўтказди

2019 йил 4 апрель куни Миллий матбуот марказида “Давлат харидлари тизимида шаффофликни таъминлаш ва рақобатни кучайтириш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Батафсил

Биржада имзоланган ҳафталик битимлар ҳажми 57,7% га ўсди

2019 йилнинг 25 мартдан 31 мартгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 998,3 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 37,8% га кўтарилиб, деярли 419,7 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил