Клиринг

Биржа савдоларида тузилган битимларни бажарилишини молиявий кафолатлаш мақсадида битимлар бўйича хисоб-китоб ишлари Хисоб-китоб клиринг палатаси орқали бажарилади. Тузилган битимларни кафолатлаш сотувчи ва сотиб олувчи томонидан ХКПда очилган шахсий хисоб рақамига кафолат маблағини ўтказиш билан амалга оширилади. Агар тарафлардан бири ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда кафолат маблағи зарарларни қоплаш мақсадида иккинчи томонга ўтказилади.

Кафолат битимларни амалга ошириш учун сотувчи ва сотиб олувчи ХКПдаги шахсий хисоб рақамларига биржа томонидан тасдиқланадиган қоидаларда назарда тутилган гаров суммасини ўтказишади. Биржа битими рўйхатдан ўтказилганидан сўнг,  битимнинг белгиланган тўлов муддати давомида сотиб олувчи олди-сотди шартномага асосан молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши учун сотувчининг ХКПдаги хисоб рақамига қўшимча маблағни ўтказиши шарт.


Оммавий оферта

Биржа битимларига оид хизматлар учун тарифлар