Хабарлар

«ЎзРТХБ» АЖ фаолиятининг 2017 йил 9 ойлик якунлари

2017 йилнинг 9 ойилигида “ЎзРТХБ” АЖ да 10,2 трлн сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 16,7% га кўпдир. Хусусан, биржа савдо битимларининг ҳажми 16,9% га ошиб, 8,0 трлн сўмга етди.

батафсил

Цементнинг янги сотувчи корхонаси биржа бозорига кирди

«Қорақолпоқ цемент» МЧЖ ХК ўз маҳсулотини «ЎзРТХБ» АЖ нинг биржа савдоларига қўйишни бошлади. Мазкур қурилиш маҳсулотини янги ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистон Республикасининг Қораўзак туманида жойлашган. Заводнинг ишлаб чиқариш лойиҳа қуввати йилига 1,2 млн тоннани ташкил этади. Лойиҳанинг умумий қиймати 40 млн. АҚШ долларга тенг.

батафсил

Пахта момиғининг биржа котировкалари пасайди

Жорий йилнинг 9 ойида ЎзРТХБ нинг электрон биржа савдоларида пахта момиғини сотиш ҳажми жами 22,5 минг тоннани ташкил этди. Шу билан бирга кўриб чиқилаётган давр мобайнида “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг ҳудудий филиаллари биринчи нав Б типдаги пахта момиғини биржа савдоларига қўйиш ҳажмини 4% га оширишди ва унинг бозордаги улуши 68% ни ташкил этди. Агар ўтган йили биржа товарини савдога қўйиш ҳажми 1,6 минг тоннани ташкил этган булса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 1,7 минг тоннани ташкил этди.

батафсил

Биржада биринчи «олтин» авторақамлар сотилди

Жорий йилнинг 27-28 сентябрида “ЎзРТХБ” АЖ да автотранспорт воситалари учун биринчи тоифали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини сотиш бўйича савдолар ўтказилди. Савдолар мобайнида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар учун 36 та “олтин” авторақамлар ва юридик шахслар учун 6 та лот сотилди.

батафсил

Биржа бозорида арматуранинг ҳиссаси ошмоқда

2017 йилнинг бошидан бери “ЎзРТХБ” АЖ нинг биржа савдоларида 47,5 минг тоннадан зиёд қора металл сотилди. Арматуранинг бозордаги улуши ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 3% га ўсиб, 72% ни ташкил этди. Мазкур металлни сотиш ҳажми 34,2 минг тоннани ташкил этди. Бурчакнинг тури маркаларини сотиш кўрсаткичи 18% га пасайиб, уларнинг бозордаги ҳиссаси 20% дан 18% гача қисқарди.

батафсил

Биржа бозорида плёнка ва қўйма полиэтиленлар етакчилик қилишмоқда

Жорий йилнинг бошидан бери “ЎзРТХБ” АЖ нинг биржа савдоларида 97,4 минг тонна полиэтилен маҳсулотлари сотилди. Улардан 26,2 минг тоннаси экспортга йўналтирилиб, ушбу кўрсаткич 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 11,2% га кўпдир.

батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ нинг аукционларида “биринчи” даражали авторақамлар жойлаштирилди

2017 йилнинг 20 сентябрида биржанинг avtoraqam.uzex.uz вебсайтига сотувга автотранспорт воситалари учун биринчи тоифали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қўйилиши бошланди.

батафсил

ЎзРТХБ авторақамлар бўйича навбатдаги битимларни рўйхатга олди

2017 йил 19 сентябрь, Сешанба куни “ЎзРТХБ” АЖ нинг www.avtoraqam.uzex.uz вебсайтида Тошкент ва Тошкент вилоятида рўйхатга олинган 4 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини сотиш бўйича аукцион савдолар ўтказилди.

батафсил

Биржанинг онлайн-аукционида биринчи авторақам сотилди

2017 йилнинг 14 сентябри соат 15:24 да Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимида авторақамни сотиш бўйича биринчи битим тузилди. Электрон савдолар якунига кўра Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган (25) E 070 EA автомобиль рақами 7 563 637,5 сўмга сотилди. Лотнинг бошланғич нархи 7 488 750 сўмни ташкил этади.

батафсил