Хабарлар

ОКМК биржанинг цемент бозорида фаоллашди

Жорий йилнинг бошидан буён Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида жойлашган «Олмалиқ КМК» АЖнинг цемент заводи биржа орқали 200 минг тоннадан зиёд цемент сотди ва бу 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 36 фоизга кўпдир. Биржа савдоларида сотув ҳажмларини ўсганлиги сабабли, ушбу корхонанинг цемент бозори таркибида улуши 2%га ўсди ва 10%ни ташкил этди.

батафсил

«ЎзРТХБ» АЖда 2017 йилнинг биринчи чорак якунлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 20 апрель куни “ЎзРТХБ” АЖ бошқарувининг 2017 йилнинг биринчи чорак якунлари ва иккинчи чорак вазифаларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда марказий аппарат бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

батафсил

Жаҳон банкининг делегацияси товар биржасига ташриф буюрди

2017 йилнинг 14 апрелида Жаҳон банкининг делегацияси “Ўзбекистонда давлат харидлари самарадорлигини яхшилаш” техник ёрдами лойиҳасини амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖга ташриф буюрди.

батафсил

«ЎзРТХБ» АЖнинг махсус ахборот портали янгиланди

“ЎзРТХБ” АЖ корпоратив веб-сайтнинг редизайнини якунлаб, www.uzex.uz – махсус ахборот порталини янгиланган нашрини синов тартибида ишга туширди. Портални модернизациялашдан кўзланган мақсад “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида биржа маълумотларидан фойдаланишни енгиллаштириш, электрон савдолар очиқ-ойдинлиги ошириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашдан иборат бўлди.

батафсил

ЎзРТХБ да 2017 йилнинг март ойи якунлари

Жорий йилнинг март ойида «ЎзРТХБ» АЖнинг электрон савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2016 йилнинг мос даври билан солиштирганда 19,8%га ўсиб, 1,2 трлн сўмни ташкил этди. Ўз навбатида кўрсаткичларнинг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.

батафсил

«UZEX» мобил иловаси мукаммалаштирилди

Биржа савдолари иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 4 апрелидан Google play иловалар дўконида «UZEX» мобил иловасининг янгиланган нашри чиқарилди.

батафсил

“ЎзРТХБ” АЖнинг Тошкент филиали бир қатор семинарлар ўтказди

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бошқармаси ва маҳаллий хокимиятлар билан биргаликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг туманларида бир қатор учрашув ва ўқув семинарларини ўтказди.

батафсил

ЎзРТХБ да 2017 йилнинг февраль ойи якунлари

2017 йилнинг февраль ойида ЎзРТХБ да 1,08 трлн сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 19,0% га кўпдир. Ўз навбатида ижобий динамика биржа ва ярмарка савдолари, ҳамда электрон харидлар тизимларида кузатилди.

батафсил

Парафин ва петролатум биржа орқали экспортга сотилди

2017 йилнинг 27 февралидан “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” УШК томонидан ишлаб чиқарилган парафин ва петролатум маҳсулотлари “ЎзРТХБ” АЖ нинг валюта савдо майдончасида савдога қўйила бошланди.

батафсил