Электрон ҳукумат

“Электрон ҳукумат” тизимида иштирок этишга оид тадбирлар

Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси (ЎзРТХБ) биржа, ярмарка савдолари, ҳамда давлат ва корпоратив харидлар бўйича аукционларни ташкил этилишини таъминлайди. Ўз фаолиятини юритишда, биржа ҳар томонлама ахборот-коммуникация технологияларини қўллайди ва АКТ ривожлантириш соҳасидаги меьёрий-ҳуқуқий актларни ижросини таъминлайди.

2017 йилнинг 1 чораги 
 
ЎзРТХБда қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:
 
Биржанинг барча платформаларидаги жараёнлар электрон тарзда амалга оширилди. Мазкур тизимлар фаолият юритишини 15 сервер таъминлайди.
 
Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда корпоратив харидларда иштирок этиши лозим бўлган буюртмачиларни реквизитлари тўғрисида маълумот олиш бўйича электрон модуль яратилди.
 
Давлат ва корпоратив харидлар тизимида шахсий кабинетлар такомиллаштирилди, Уларда электрон калькулятор функцияси жорий этилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги № ПП-1730 сонли қарорига мувофиқ, биржанинг расмий сайтида 20 дан ошиқ интерактив хизматлар жорий этилган.
 
Биржанинг расмий вебсайтида "Ҳуқуқий маслаҳат" интерактив хизмати жорий этилди. Унда энг кўп сўраладиган саволларга жавоблар жойлаштирилган.
 
Биржа электрон ҳукумат тизимининг бир қисми сифатида ягона интерактив хизматлар порталида “ Бўш иш ўринлари “, “ Фуқаролар мурожаати “, “ Фуқаролар қабули “, “ Тезкор боғланиш” каби интерактив хизматлар йўлга қўйилган.
 
“Ягона интерактив давлат хизматлари портали “ нинг Тадбиркорлик бўлимида қуйидаги хизматлар бириктирилди:
 
Давлат харидлари бўйича амалдаги лотлар.
 
Лот тўғрисида фикрлар.
 
Лот якунланиши тўғрисида ахборот.
 
Шикоятлар тўғрисида ахборот.
 
Нархлар бюллетени.
 
Электрон каталогда жойлаштирилган оферталар.
 
Электрон каталогда жойлаштирилган товарлар.
 
Электрон катлогда нархлар сўрови.
 
Тадбиркорлар учун онлайн-маслаҳатчи.
 
Вазирлик, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тадбиркорлик субъектлари учун 2013 – 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури доирасида ишлаб чиқарилаётган ЎзРТХБ ахборот тизимлари, шу жумладан “Харид” ахборот тизимидан бепул фойдаланиш имкони тақдим этилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига мувофиқлаштириш учун ЎзРТХБ расмий сайти www.uzex.uz ни мунтазам равишда такомиллаштириш ишлари таъминланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиумининг 2014 йилнинг 20 октябрдаги 56-сонли йиғилиш баённомасининг 6 бандини бажариш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖнинг марказий аппарати ходимларидан 19 нафари ва филиал директорлари “Ижро интизоми” идоралараро оператив тизимига боғланди.
 
Ўзбекистон Республикаси ВМ нинг 2015 йил 7 августдаги 232- сонли “Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида “ги қарори ҳамда 2015 йил 10 августдаги назорат режаси ижросини таъминлаш мақсадида ЎзРТХБ нинг очиқ маълумотлар тўплами шакллантирилди ва мунтазам равишда янгиланиб борилди.