Электрон мақолалар

Биржа технологиялари — ишбилармон кўмакчиси 01 Ноя 2016

Жаҳонда ҳамон давом этаётган глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг салбий таъсирларига қарамай, Ўзбекистон иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатлари таъминланаяпти. Бу биз танланган тараққиёт йўли — “ўзбек модели”нинг нақадар тўғри ва самарали эканлигидан далолат беради. батафсил

Focus on Innovation: The Development and Implementation of E-commerce 10 Сен 2016

The dynamic development of exchange activity in Uzbekistan is based primarily on the application of market principles and innovative solutions. Particularly the Uzbek Commodity Exchange (UZEX) innovates, aimed at further improvement of the trade arrangements with the widespread introduction of modern forms of information and communication technologies, which in turn creates a solid foundation for the development of the country's B2B e-commerce model. батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ бошқаруви раиси А. Нагаевнинг акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўйича маърузаси (қисқача мазмуни) 07 Июн 2016

Ассалому алайкум ҳурматли акциядорлар, Кузатув кенгаши аъзолари! Сизларни “ЎзРТХБ” АЖ акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиш каби катта аҳамиятга эга бўлган тадбирда кўриб турганимдан хурсандман! батафсил

ЎзРТХБ» АЖ бошқарма раиси в.в.б. Навруз байрами билан сўзлаган табрик нутқи 18 Мар 2016

Ассалому алайкум ҳурматли хамкасблар! Аввалам бор барчангизни юртимизга кириб келатаёган Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман! батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ бошқаруви раисининг биржа фаолиятининг 2015 йил якунлари бўйича маърузаси (қисқача мазмуни) 08 Фев 2016

2015да ЎзРТХБ нинг барча савдо платформаларида 689 минг битим тузилиб бу 2014 йилнинг якунларидаги 592,8 мингта битимга нисбатан, 8 837,9 млрд сўмга кўпдир. Бу боради кўргазма-ярмарка савдоларидаги кўрсаткич 8 фоизга, янги савдо тизими “электрон каталог” билан қўшиб ҳисоблаганда давлат харидлари 15,6 фоизга ошганлигини кўриш мумкин. батафсил

Ҳорижий ҳамкорлар учун тавсиялар 29 Янв 2016

Тижорат ташкилотларида ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий босқичи ҳорижий ҳамкорлар билан шартномавий муносабатларни ташкил этишда иш юритиш услубларидаги ўзгаришлар билан тавсифланади. Ташқи бозорга чиқаётган тадбиркор маҳсулотларни харид қилиш ва сотиш бўйича амалдаги ташқи савдо ҳуқуқий тартиби ва шартномавий ҳуқуқий муносабатлар ҳақида маълум бир билимларга эга бўлиши керак. Бу ҳолатларда халқаро битим (келишув), конвенция, миллий қонунчилик, норматив акт тизими халқаро савдо бизнес амалиётини ташкил этишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Бугун биз биржа савдоларида иштирок этишни хоҳлаган хорижликлар учун ҳисоб очиш ва шу билан боғлиқ бошқа саволларга жавоб берамиз. батафсил

"ЎзРТХБ" АЖ Матбуот котибининг Биржа савдолари ва кичик бизнесга бағишланган матбуот-анжуманидаги кириш сўзи 18 Дек 2015

Аввалом бор тадбиримизга келганингиз учун катта раҳмат. Бугунги матбуот-анжуманимиз биржанинг асосий савдо платформаси яъни биржа савдолари ва уларда кичик бизнес субъектларининг иштирок этишига бағишланган. батафсил

Биржа савдолари ва кичик бизнесга бағишланган матбуот-анжумани 16 Ноя 2015

2015 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан ОАВ ходимлари учун “Кичик бизнес субъектларини товар ва хомашё ресурслари билан таъминлашда биржа савдоларининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ОАВ ходимларини биржа савдоларининг 2015 йил 9 ойлик якунлари, ҳамда уларда кичик бизнес субъектларининг иштироки билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди. батафсил

Биржа фаолиятида АКТга бағишланган матбуот-анжумани 04 Сен 2015

2015 йилнинг 13 августида Миллий матбуот марказида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан «Ахборот-коммуникация технологиялари – биржа савдолари ривожланишининг муҳим омили» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Учрашувнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ЎзРТХБнинг биржа, ярмарка ва аукцион савдоларида жорий этилиши ҳолатлари ва истиқболлари билан оммавий ахборот воситаларини таништиришдан иборат эди. батафсил