Юридик бўлим

Юридик бўлим ЎзРТХБ фаолиятига оид ҳуқуқ ижодкорлиги ва унинг қўллаш ишларини олиб боради. Ушбу бўлим биржа ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан ҳам шуғулланади. Биржанинг барча меъёрий ҳужжатларининг лойиҳалари юридик бўлимининг мутаҳассислари иштирокида ишлаб чиқилади.
ЎзРТХБ нинг юридик бўлими биржага келган меъёрий ҳужжатларни тизимлаштирилган ҳолда қайд этиш, уларни сақланиши ва назоратини таъминлайди.
Юридик бўлими мустақил равишда ёки бошқа бўлимлар билан ҳамкорликда шартномаларни тайёрлаш ва тузиш, бошқарув тизимини такомиллаштиришда иштирок этади, буйруқ ва фармойишларга қўшимча ва ўзгартиришларни киритиш, ҳамда уларни ўз кучини йўқотканлигини тўғрисида таклифларни тайёрлайди.

Юридик бўлим тўғрисида Низом  PDF (143Kb)

Булим бошлиғи - Уринов Алишер Шарифович

Телефон: 213 33 21

Электрон манзил: a.urinov@rtsb.uz