Вакансиялар

                  “ЎзРТСБ” АЖ да ишлашнинг афзалликлари
 
Белгиланган иш вақти: 9:00 дан 18:00 гача
5 кунлик иш ҳафтаси
24 кундан кам бўлмаган меҳнат таътили
Ходимларни мукофотлаш, қўшимча рағбатлантириш тизими мавжудлиги
Иш давомида касбий-малакавий билимларни ошириш имконияти
Биржа ишининг ҳақиқий билимдонларидан бўлган  ходимлардан иборат аҳил жамоада ишлаш
Электрон тижорат сохасида жадал ривожланувчи  обрўли ташкилотда ишлаш
 
 
“ЎзРТСБ” АЖ  қуйидаги  лавозимларга  номзодларни таклиф этади:
 
ИШ ЮРИТУВЧИ (Вақтинчалик вакансия – ҳомиладорлик ва туғруқ таътили, бола парваришлаш таътилига чиқадиган  ходимнинг ўрнида)
 
Лавозим мажбуриятлари:
Келган хат-хабарларни бирламчи ишлов ва муҳокама қилиш. 
Жорий ҳужжатлар ҳисобини юритиш,  ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш ва  бўлинмаларнинг маъсул ижрочи ходимларига тарқатиш.
Қўнғироқларни қабул қилиш, маълумотларни маъсул ходимларга етказиш.
Раҳбар қабулига келган фуқаролар билан боғлиқ бўлган ташкилий жараёнлар.
Электрон ҳужжат айланмаси бўйича  иш юритиш.
Электрон почта  билан ишлаш.
Биржа раҳбарининг хизмат топшириқларини бажариш.
 
Номзодга қўйилган талаблар:
Жинси: Аёл
Ёши: 35 ёш ва ундан катта
Маълумоти:Ўрта-махсус
Тиллар билиши: Ўзбек ва рус тилларида эркин сўзлашиш,   саводли имло  ва оғзаки нутқга эга бўлиш,
Зиёли, хушсурат ташқи кўриниш,
Котиба ёки иш юритувчилик лавозимида камида 3 йиллик иш тажрибасига  эга  бўлиш,
 
Компьютер воситасида эркин ишлай олиш :
Ахборот технологиялари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириш методларини билиш.
 
       
Ички аудит хизмати аудитори.
 
Умумий талаблар:
25 ёшдан 40 ёшгача,
Яшаш жойи: Тошкент ш.
Олий маълумот (молия, иқтисод   мутахассисликлари бўйича)
Хорижий давлатларда  таълим олган номзодларнинг дипломлари Ўзбекистон Республикаси Давлат Тест Маркази томонидан нострификация қилинган бўлиши лозим.
 
Иш тажрибаси ва билим-кўникмаларига талаблар:
Бухгалтерия сохасида, жумладан  бош бухгалтер лавозимида  5 йилдан кам бўлмаган иш  стажи;
Ўзбекистон Республикаси  солиқ  кодекси ва молия-хўжалик сохасига оид қонунчилик сохасидаги билимлар;
Корхонанинг  молиявий –хўжалик  фаолиятини иқтисодий тахлил қилиш усуллари;
Ички аудит стандартлари, аудиторлик  методикаси ва жараёнларини билиш;
Бухгалтерия ҳисобини  юритиш, ҳисоботлар тузиш тартиби, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари;
Ревизия ва текширувлар  ўтказиш ўтказиш тартиби;
Пул муомаласи, кредит, нархлаш калькуляцияси тартиби;
Равон нутқ ва имловий билим;
Хужжатлар  ва  ҳисоботлар  тайёрлаш бўйича  тажриба;
Компьютер воситасида эркин ишлай олиш.
 
Лавозим мажбуриятлари:
Корхона  ва  филиалларнинг солиқ  ҳисоби, бухгалтерия ва молиявий ҳисоботларнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан ички  аудит  ўтказиш;
Бизнес  жараёнларининг хавф-хатарини баҳолаш;
Ўтказилан ички аудит натижаларини баҳолаш, текширув хулосаларига  кўра  тавсиялар  ишлаб  чиқиш;
Аудит  текшируви  натижаларини  ифодаловчи маълумотларни  ўз  вақтида, белгиланган тартибда расмийлаштириш;
Ўтказилаг  ички  аудит  натижалари бўйича ҳисоботларни “Ички Аудит хизмати тўғрисида”ги  меъёрий хужжати  пунктларига  мувофиқ тарзда  тайёрлаш;
Ойлик иш ҳақи номзодга  суҳбат давомида эълон қилинади.

 

Боғланиш:
Тел. (+99871) 213-33-08, 213-33-18

Электрон манзил: hr@rtsb.uz

 

Ягона интерактив давлат хизматлар портали да ЎзРТХБ нинг вакансиялар бўлими.